Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани октябрда бошлаш режалаштирилмоқда

05.09.2018

Читать на русском языке

 

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш, унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилиш кўзланмоқда.

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг республикада онлайн-НКМ тизимини пилот тариқасида ишга туширишга йўналтирилган қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш ва унинг услубий кузатувини таъминлаш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул бўлиши кўзланмоқда.

 

Пилот лойиҳада иштирок этиш ихтиёрий бўлади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтказа оладилар.

 

Лойиҳа иштирокчиларининг мажбуриятлари жадвалда қайд этилган:

 

«Fiskal Malumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖ

(фискал модуллар оператори)

Давлат солиқ қўмитаси

Лойиҳа иштирокчиси бўлган тадбиркорлар

Ускуналарни ишлаб чиқарувчилар

  • пилот лойиҳа ўз маблағлари ҳисобига, давлат бюджети маблағларини жалб этмасдан ўтказилишини таъминлаш;
  • онлайн-НКМдан фойдаланувчиларни зарур дастурий ва техник ресурсга эга фискал модуллар билан бепул асосда таъминлаш;
  • онлайн-НКМдан олинган бошланғич маълумотларни реал вақт режимида ДСҚга тўлиқ ҳажмда узатиш;
  • реал вақт режимида олинган фискал маълумотларни куну тун, доимий ва бепул асосда қабул қилиш, ишлов бериш, сақлаш ва пакетлаш;
  • ДСҚ фискал маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланишини таъминлаш;
  • фискал маълумотларга автоматлаштирилган режимда узлуксиз ишлов берилишини таъминлаш;
  • ФМдан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • шу жумладан электрон фискал ҳужжатлар тарзидаги фискал маълумотлар тузатиш киритилмаган ҳолда ёзилиши ва сақланишини таъминлаш (пилот лойиҳани амалга ошириш даврида);
  • Интернет тармоғида расмий веб-сайтга эга бўлиш, унда QR-код орқали онлайн-НКМ касса чеки ҳақиқийлигини текшириш мумкин;
  • пластик карталар воситасида тўловларни қабул қилувчи онлайн-НКМдан фойдаланиш имконини таъминлаш;
  • фискал маълумотларга ишлов бериш чоғида уларни модификациялаш (тузатиш), шахссизлантириш, блокировкалаш, йўқотиш ва йўқ қилиш имкониятини истисно этиш;
  • ФМО ДСҚ ва Ахборот коммуникациялари вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

  • онлайн-НКМдан бошланғич маълумотлар реал вақт режимида қабул қилиниши ва тўлиқ ҳажмда сақланишини таъминлаш;
  • фойдаланувчилар белгиланган тартибга мувофиқ  рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;
  • пилот лойиҳа иштирокчилари, ФМ ва онлайн-НКМ ўртасида ахборот айирбошлаш баённомалари ҳақидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш;
  • ФМО билан биргаликда пилот лойиҳада иштирок этаётган фойдаланувчиларни ишлаб чиқарувчилар ўртасида тенг миқдорда тақсимлаш.

 

  • фойдаланилаётган ФМни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказиш;
  • пилот лойиҳа даврида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги пуллик ҳисоб-китобларни фақат ФМга эга онлайн-НКМ орқали амалга ошириш;
  • онлайн-НКМ бузилганда ва (ёки) фойдаланишдан чиқарилганда давлат солиқ хизмати органларини бундан хабардор қилиш;
  • онлайн-НКМ Интернет тармоғига узлуксиз уланишини таъминлаш.  

 

  • фискал маълумотларни модификациялаш (тузатиш), шахссизлантириш, блокировкалаш, йўқотиш ва йўқ қилиш имконини берувчи дастурий таъминот қўлланишига йўл қўймаслик;
  • онлайн-НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни ишлатиш чоғидаги эҳтимолий қийинчиликларни тезкор ҳал этиш;
  • касса чекининг алоҳида ажратилган жойида кодланган кўринишдаги  касса чекини текшириш реквизитларини (ҳисоб-китоб амалга оширилган сана ва вақт, фискал ҳужжатнинг тартиб рақами, ҳисоб-китоб аломати, ҳисоб-китоб суммаси, ФМ завод рақами) ўз ичига олган икки ўлчамли штрихли код (камида 20 x 20 мм ўлчамли QR-код) шаклланишини таъминлаш, Интернет тармоғида веб-сайт манзилини албатта кўрсатиш, унда QR-код орқали берилган чекнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин;
  • қуйидаги маълумотлар чекларда бўлишини ва автоматлаштирилган режимда узатилишини таъминлаш: чекнинг тартиб рақами; тадбиркорлик субъектининг номи; тадбиркорлик субъектининг идентификация рақами; пуллик ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар/хизмат номи; тўлов суммасининг тури: нақд пулда ёки пластик карта воситасида; якуний тўлов суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг ноёб рақами; берилган чекнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.  

 

 

Қарор билан лойиҳа доирасида фойдаланиладиган ускуналарга доир техник талабларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_