Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қимматбаҳо металлар ва минерал маҳсулотлар экспорти устунлик қилади

24.09.2018

Марказий банк 2018 йилнинг I ярми учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича маълумотларни эълон қилди. Ҳисобот Халқаро Валюта Жамғармаси талабларига мувофиқ тузилган

Читать на русском языке


Марказий банк 2018 йилнинг I ярми учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича маълумотларни эълон қилди. Ҳисобот Халқаро Валюта Жамғармаси талабларига мувофиқ тузилган.

 

Салбий сальдо

 

Жорий операциялар счёти дефицити $1,1 млрд ни ташкил этди. 2018 йил иккинчи чорагида халқаро бозорлардаги нархларнинг номақбул конъюнктураси билан боғлиқ бўлган олтин экспорти ҳажмининг қисқаргани натижасида импортнинг экспортдан жадал суръатда ўсиши салбий сальдони келтириб чиқарди. 

 

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар шаклидаги тушумларнинг ошиши савдо балансида юзага келган дефицитни компенсациялаш учун етарли бўлмади. 2018 йилнинг I ярми натижаларига кўра товарлар савдоси бўйича ташқи савдо обороти, олтин савдоси ва тузатишларни ҳисобга олганда, 13,5 млрд долларни ташкил этди.

 

Импорт

 

Товарлар импорти умумий ҳажмида «машиналар, ускуналар, механизмлар» – 2,6 млрд доллар, «қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан ясалган буюмлар» – 1,1 млрд доллар, «ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситалари» – 1,1 млрд доллар товарлар гуруҳлари устунлик қилди, жами импорт ҳажмининг 58%и уларга тўғри келади.

 

Товарлар асосан Россия, Хитой, Қозоғистон, Корея Республикаси, Туркия, Литва, АҚШ, Германия, Латвия, Япония ва Украинадан олиб кирилди, импорт умумий ҳажмининг 85%и улар улушига тўғри келади.

 

Экспорт

 

Товарлар экспорти умумий ҳажмида «қимматбаҳо металлар» ва «минерал маҳсулотлар» товарлар гуруҳлари устунлик қилди, I ярим йиллик якунларига кўра уларнинг суммар улуши товарлар жами экспортининг 55%ига тенг. Бунда мазкур гуруҳларда олтин, шунингдек нефть газлари ва углеводородлар концентрация коэффициенти энг кўп бўлган товарлар ҳисобланади.   

 

2018 йилнинг I ярмида халқаро хизматлар бўйича дефицит 1,5 млрд долларга тенг. Хизматлар экспорти ва импорти тузилмасида транспорт хизматлари ва туризм билан боғлиқ хизматлар устунлик қилади.

 

Хизматлар экспорти ва импорти тегишинча 1,3 млрд доллар ва 2,9 млрд долларни ташкил этди. Хизматлар экспорти умумий ҳажмининг жами 87%и транспорт хизматлари ва туризм (сафарлар) билан боғлиқ хизматларга тўғри келади. Шунингдек хизматлар импорти умумий ҳажмининг 87%и ҳам мазкур хизматлар турига тўғри келади. 

 

Ташқи қарз

 

2018 йилнинг I ярмидаги қарзнинг ўсиши давлат секторига (479 млн доллар) тўғри келади, айни пайтда хусусий секторнинг қарзи 476 млн долларга камайди. Шу тариқа, давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарзларни жалб этиш ҳисобига давлатнинг ташқи қарзи ўсиш тамойилини сақлаб қолди.

 

Шуни қайд этиш лозимки, 2018 йилнинг I ярмида хусусий сектор умумий суммаси 298,6 млн долларлик қарзларни жалб этди. Қарзларни жалб этиш асосан банклар – 176,6 млн доллар, шундан 110,6 млн доллари – давлат улушига эга банклар, 24,3 млн доллари – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва 63,9 млн доллари – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари томонидан амалга оширилди.

 

Шунингдек 2018 йилнинг I ярмида умумий суммаси 686,3 млн долларлик асосий қарз ва 176,6 млн долларлик фоизлар тўланди.

 

Бунда асосий қарзни сўндиришнинг салмоқли ҳажми нефть-газ ва энергетика секторига (446,5 млн доллар), шунингдек банк (107,9 млн доллар) ва телекоммуникация секторларига (103,8 млн доллар) тўғри келади. Нефть-газ ва энергетика сектори корхоналари 148,8 млн долларлик суммадаги фоизларни тўладилар.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_