Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Темир йўл ва ҳаво транспорти орқали импорт қилинадиган товарларни қандай дастлабки декларациялаш амалга оширилади

27.09.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарори эълон қилинди.


Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонида импорт товарлари амалда Ўзбекистон божхона ҳудудига етиб келишидан олдин дастлабки декларациялаш амалиётини жорий этиш топширилган. Товарларни бевосита чегара ўтказиш пунктларида эркин муомалага чиқариш орқали инсофли ТИФ иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадлардан бири ҳисобланади.

 

Бундай тартиб илгари ҳам юкларни автомобиллар орқали етказиб беришда мавжуд эди (ВМнинг 30.10.2015 йилдаги 307-сон қарорига қаранг).  У жиддий ўзгартиришлар билан темир йўл ва ҳаво транспорти орқали ташишга татбиқ этилди.

 

Шу тариқа, ташувчи ёхуд товар эгаси ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахс божхона органига қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари керак:

1. Транспорт воситаси тури.

2. Мамлакат, ташувчининг номи ва манзили.

3. Транспорт воситаси ҳақида маълумотлар.

4. Товарларни юборувчининг мамлакати номи.

5. Товарларни қабул қилувчининг мамлакати номи.

6. Товарларни қабул қилувчининг манзили ва СТИРи (транзит учун талаб қилинмайди).

7. Товарларнинг номи, брутто вазни, қиймати.

8. Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ товарларнинг камида 6 та белги даражасидаги кодлари (транзитда - рухсатномалар мавжудлигини талаб қиладиган товарлар учун).

9. Рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса).

10. Товарларнинг Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига етиб келиш вақти (режалаштирилган).

11. ХЙТ китобчаси (агар мавжуд бўлса) рақами, 14.11.1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ.

12. Инвойс (ҳисоб-варақаси) ва транспорт юкхатининг рақами, санаси.

 

Автомобиль транспорти орқали ташишлар амалга оширилганда рўйхатга олиш рақами, рўйхатга олиш мамлакати ва идентификация рақами (VIN) (ёхуд кузов, шасси ёки рама рақами) тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

 

Юқорида кўрсатилган маълумотлар:

  • автомобиль транспортининг Ўзбекистон божхона чегараси орқали ўтишидан 1 соат олдин;
  • темир йўл ёки ҳаво транспортининг Ўзбекистон божхона чегарасига етиб келишидан (учиб келишидан) 2 соат олдин тақдим қилиниши керак.

 

Товар ва транспорт воситалари келиб тушгач,  божхона органи ходимига дастлабки ахборотни божхона ҳудудига келаётган товар ва транспорт воситаларининг  юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотлар  билан солиштириш учун 30 дақиқа берилади.

 

Шундан кейин солиштириш натижалари ва хатарнинг мавжудлигига боғлиқ ҳолда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

  • дастлабки электрон ахборот юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларга мувофиқ бўлганда ва хатар мавжуд бўлмаган тақдирда – божхона расмийлаштируви 20 дақиқа ичида;
  • дастлабки электрон ахборот  юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларга мувофиқ бўлмаганда,  божхона органларининг ахборот тизимида маъкур маълумотлар бўлмаса ёки хавф мавжуд бўлса – божхона назоратининг тегишли шакллари ва кейинги божхона операциялари қўлланилади.

 

Бу – муҳим! Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳаво ва темир йўл транспортида Ўзбекистон божхона чегараси орқали ўтказиладиган йўловчилар ва уларнинг багажи тўғрисидаги электрон маълумотларни айирбошлаш тизимини назарда тутадиган дастурий таъминотни 2 ой муддатда ишлаб чиқиш ва божхона органларининг ахборот тизимига жорий этиш топширилди.

 

Шарҳни эълон қилиш пайтида ДБҚ сайтида ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тегишли сервислар ишга туширилмаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллийбазасида эълон қилинган ва 26.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_