Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Алима Коканбаева: «Иш берувчи яхши ҳақ тўлашга лойиқ эканлигингизни малакангиз билан тасдиқланг»

Алима Коканбаева: «Иш берувчи яхши ҳақ тўлашга лойиқ эканлигингизни малакангиз билан тасдиқланг»

28.09.2018

Читать на русском языке

 

Алима Коканбаева ўз малакасини сертификатлар билан тасдиқлашга ҳаракат қиляпти. CAP тизимининг уч босқичидан ўтди, навбатдаги якуний босқичга тайёрланяпти. Ўтган шанбада BIR.UZ тизимида «2-тоифали бош бухгалтер (соддалаштирилган тизим)» мутахассислиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шу муносабат билан Norma портали саволларига жавоб берди.

 

– Алима, нима сабабдан BIR.UZ тизимида сертификатлашдан ўтишга қарор қилдингиз?

 

– СIPA сертификатлаш тизими халқаро ҳисобланади. Мен билимим миллий қонунчилигимизга қанчалик мувофиқлигини текшириб кўрмоқчи бўлдим. BIR.UZ тизими бундай имкониятни тақдим этади. Аттестация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганим ўз ишимни пухта билишимга бўлган ишончимни янада оширди. Бу эса мен учун муҳим. Мен учта фирмада бухгалтер бўлиб ишлайман ва раҳбарларимга панд беришни хоҳламайман.

 

– Аттестация имтиҳонидан ўтиш қийин бўлмадими?

 

– Унчалик қийин бўлмади. Мақсадим аттестациядан ўтиш эди. BIR.UZда анчадан буён шуғулланаман. Аттестациягача ўқув тестларидан ўтдим. Ўқув материалини диққат билан ўқиб чиқдим, ўзим учун қизиқарли ва иш учун фойдали бўлган нарсаларни билиб олдим. Буларнинг ҳаммаси аттестациядан муваффақиятли ўтишда менга ёрдам берди.

 

BIR.UZ аттестатингизни амалда қандай қўлламоқчисиз?

 

– Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Масалан, ишга жойлашишда керак бўлади. Бухгалтер учун иш топиш мушкул эмас, лекин юқори ҳақ тўланадиганини қидиришга тўғри келади. Иш берувчи яхши ҳақ тўламоқчи бўлган жойларда малакани тасдиқлашда аттестат ёрдам беради.

 

– Маълумотингиз бўйича бухгалтермисиз?

 

– Йўқ, маълумотим олий математика бўйича. Бироқ бу яхши бухгалтер бўлишимга халал бермайди.

 

– Кейинчалик BIR.UZ тизимида ишлашни режалаштиряпсизми?

 

– Шундай қилсам керак. Ахир ишда олдинга интилиш ва малакани ошириб бориш керакку. Келгусида анча мураккаб мутахассисликлар бўйича аттестациядан ўтишда ўзимни синаб кўрмоқчиман.  

 

– Сизга омад тилаймиз!

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_