Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Болалар боғчалари мудираларини Кузатув кенгаши сайлайди

04.10.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 30.09.2018 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган (ҳужжат ЎзАда эълон қилинган). Ушбу шарҳда навбатдаги ташкилий қарорлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.  

 

Идорага қарашли бир қатор ташкилотлар ташкил этилди.

 

Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази

 

Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. Унга қуйидаги вазифалар юкланади:

 

  • таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг жорий этилишини таъминлаш;
  • таълим-тарбия жараёнида, мактабгача тарбия тизимининг педагог ва раҳбар ходимлари таркибини ўқитиш жараёнида фойдаланиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш учун медиа-контент тайёрлаш ва ишлаб чиқариш;
  • мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш;
  • мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган таълим усуллари ва дастурларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш.

 

Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти

 

Институт давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади. Унга мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти ваколати берилади.  

 

 Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси

 

Компания давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади. Унга мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функциялари юкланади ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатлар давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритилади.

 

Мактабгача таълимни ривожлантиришни молиялаштиришдаги янгиликлар

 

Юридик шахс ташкил қилмайдиган Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғармани шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

 

– республика бюджети маблағлари, ш.ж. 2018–2019 йилларга мўлжалланган, ҳар чоракда ажратилиб, ҳар йили бюджет қоидаларига мувофиқ индексацияланадиган жами 100 млрд сўм миқдорида;

 

 

– давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган кўчмас мулкини сотишдан тушган маблағлар – 100% миқдорида;

 

 

– МТВ тузилмасига кирган ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирлик ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалари даромадига ундирилган бюджет маблағларининг ноқонуний харажатлари, ўғирлик, камомад суммаларининг 50%и;

 

 

– Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

 

– жисмоний ва юридик шахсларнинг, ш.ж. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;

 

– халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзи), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

 

– қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

– мактабгача таълим муассасаларини белгиланган тартибда мақсадли қурилишлар рўйхатига киритиб, уларнинг тармоғини кенгайтириш;

 

– мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантириш;

 

– юқори малакали мутахассислар, ш.ж. хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Вазирликка ишлаш учун жалб қилиш;

 

– МТВга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим муассасалари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

 

– Вазирлик ходимларини, ш.ж. хорижда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

 

– Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси МТВ, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва давлат мактабгача таълим муассасалари биноларини жиҳозлаш ва таъмирлаш;

 

– таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.

 

МТВга Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси томонидан хорижий давлатлар ва ҳукуматлардан, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларидан, чет эллик фуқаролардан беғараз ёрдам олиниши ҳақида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

 

Бундан ташқари, Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари (Бюджет кодексига қаранг) маблағлари, товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича умумий харажатлар (ҳомийлик, беғараз ёрдам суммаларидан ташқари) қоплангандан кейин моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар учун фойдаланилади.

 

Давлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобварағига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича умумий харажатлар қоплангандан кейин:

 

  • 80%и – мактабгача таълим муассасаси ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда мактабгача таълим муассасаси моддий-техника базасини яхшилашга (таъмирлаш, инвентарь ва ускуналар, ўқув-услубий материаллар сотиб олиш ва бошқалар);
  • 10%и – Жамғармага;
  • 5%и – тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига;
  • 5%и – Қорақалпоғистон Республикаси МТВ, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

 

Болалар боғчаси мудири – сайланадиган лавозим

 

Белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикаси МТВ, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

 

Тугатилаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг васийлик кенгашлари ўрнига Давлат мактабгача таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари тузилади. Кузатув кенгашига Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим муассасаси раҳбарини сайлаш ҳуқуқи берилади.

 

Қишлоқ жойларда бир нечта кўп қаватли турар жой уйлари ёки уйлар гуруҳларидан иборат янги қурилаётган мажмуалардаги мактабгача таълим муассасасининг энг кам қуввати 50 ўриндан кам бўлмаслиги керак.

 

Қурилган мактабгача таълим муассасалари бинолари ёки хоналари давлат ёки нодавлат таълим муассасаларини, ш.ж. давлат-хусусий шериклик асосида, турар жой мулкдорларининг қарорига мувофиқ ташкил қилиш учун фойдаланилиши мумкин.

 

Давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат МТВ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_