Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Судланганлик ҳақида маълумотнома қандай олинади

08.10.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамаси Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини (ВМнинг 4.10.2018 йилдаги 797-сон қарори) тасдиқлади.

 

Бунда нафақат судланганлик билан боғлиқ маълумотлар ҳақида сўз бораётганлигини қайд этиб ўтмоқчимиз. Шахс муқаддам жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисида (масалан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки у олиб ташланганда), шунингдек реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра (масалан, амнистия бўйича) жиноят иши бекор қилинганлиги тўғрисида ахборот тақдим этилади.  

 

Ҳужжат 2 хил усулда: Давлат хизматлари марказларига шахсан бориш йўли билан ёхуд масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олинади. Давлат хизмати учун йиғим миқдори – ЭКИҲнинг 10%и (материал эълон қилинган пайтда – 18 430 сўм).

 

Ариза бериш талаб этилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • Ф.И.О. (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади);
  • паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган);
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
  • туғилган санаси;
  • туғилган жойи;
  • яшаш манзили;
  • электрон манзили ва телефон рақами.

 

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда аризани унинг ходими тўлдиради. 

 

Давлат хизмати кўрсатишнинг мажбурий шарти – уни олувчида электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) мавжуд бўлиши. Бу билан маълумотлар сир сақланиши таъминланади ва фуқаронинг розилигисиз ахборот тақдим этилмайди (учинчи шахслар маълумотнома олиш учун аризага нотариал тасдиқланган ишончномани илова қилишлари лозим). Ушбу талаблар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ҳолларига ҳам, OneID сервиси орқали ЯИДХПда рўйхатдан ўтишга ҳам татбиқ этилади. Қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари маркази жойнинг ўзида 40 дақиқада ЭРИни расмийлаштириши мумкин, бироқ бунинг учун яна ЭКИҲнинг 10%ини тўлаш талаб этилади (ЭРИ олиш тартиби тўғрисида бу ерга қаранг).

 

Маълумотномани расмийлаштириш учун масъул орган – Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ Ахборот марказларига 2 иш куни берилади. Маълумотнома масъул орган томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади, шунингдек ҳужжатнинг QR-коди (матрицали штрих-коди) генерацияланади. Маълумотнома ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Бунда ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган ҳолдагина Давлат хизматлари маркази ўз муҳрини ва масъул шахс имзосини қўяди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах