Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ифлослантирганлик учун компенсация: 2019 йилдан янгича ҳисобланади

17.10.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2018 йилдаги 820-сон қарори билан чиқиндилар жойлаштирилганлиги ва атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий ставкалари, шунингдек ҳисоб-китобларнинг янги тартиби тасдиқланди.

 

Янги тартиб кейинги йилнинг 1 январидан амал қила бошлайди, аввалгиси шу санадан бошлаб ўз кучини йўқотади.

 

Эслатиб ўтамиз, атроф табиий муҳитни (бундан кейин – АТМ) ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсацияни қуйидагилар тўлайдилар:

  • республика ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • юридик шахслар ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал-канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

 

Бюджет ташкилотлари кўрсатилган компенсацияни тўламайдилар, бироқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари бўлган ва АТМга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолиятдан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловлари тўлайдилар. Бунда «бюджет ташкилотлари» тоифасига фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар киради.  

 

Компенсация тўлови суммалари қандай ҳисобланади

 

Янги тартибга кўра, АТМни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг базавий ставкалари ЭКИҲга нисбатан коэффициентларда қўлланилади. Қуйидагилар учун базавий ставкалар белгиланди:

  • ЭКИҲга нисбатан коэффициентлар ва ифлослантирувчи модданинг тури кўрсатилган ҳолда атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун;
  • атмосфера ҳавосига 1 тн мотор ёқилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун (шахсий транспортдан ташқари);
  • сув объектлари, жой рельефи ва коммунал-канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун;
  • чиқиндиларни жойлаштирганлик учун (заҳарли/заҳарсиз).

 

Ташкилот фаолияти I, II, III ёки IV хавфлилик (АТМга таъсир кўрсатиш) тоифасининг (тоифалар бўйича фаолият турлари рўйхатлари – бу ерда) қайси бирига мансублигига қараб тўловлар суммаси ҳисобланади.

 


I ва II тоифаларга мансуб ташкилотлар учун сумма қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

П = (Мн * R * МРЗП) + (Мсн * R * МРЗП * Ккр),

бунда:

П – компенсация тўлови суммаси, сўмда;

Мн – АТМга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тн ёки кг да;

Мсн – ифлослантирувчи моддаларни тасдиқланган экологик нормативдан ортиқча ҳажмда чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштириш, тн ёки кг да;

R – чиқарилган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бир тоннаси учун ЭКИҲга нисбатан коэффициентлардаги базавий ставка (ҳужжатга иловаларда кўрсатилган);

МРЗП – энг кам ойлик иш ҳақи миқдори, сўмда;

Ккр – ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлардан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти.


 

III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар юқорида кўрсатилган формула бўйича ҳисоб-китоб қилиб, уларни белгиланган муддатларда топширадилар (қуйига қаранг), агар ушбу муддатларни ўтказиб юборсалар, ёхуд ўз танловларига кўра – қатъий белгиланган миқдорда: тегишинча йилига 4 ва 2 ЭКИҲ тўлайдилар.

 

Компенсация қандай тўланади

 

I ва II тоифаларга мансуб субъектлар ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Сумма олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.  

 

III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар тўловларни йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 25 январигача тўлайдилар. Тўлов ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндилар жойлаштирилган жой бўйича тўланади.

 

Тўловлар ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобрақамига юборилади, сўнгра Давлат экология қўмитасининг Экология, АТМ муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади. Келиб тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади: 74%и – Жамғармага, 26%и – республика бюджетига. Ҳозир нисбат 50% / 50%ни ташкил этади.  

 

Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.  

 

Ҳисоб-китоблар қаерга ва қанча муддатда тақдим этилади

 

Субъектлар тасдиқланган шаклдаги компенсация тўлови суммалари ҳисоб-китобини 2 нусхада тузадилар. Иккала нусха субъект жойлашган экология ва АТМни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига солиштириш ва келишиш учун тақдим этилади. Бир нусхаси топширилади, бошқаси эса ташкилотда қолади. 

 

Қуйидаги субъектлар ҳисоб-китобларни экология органларига:  

  • I ва II тоифаларга мансуб – ҳар чоракда 1 марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача;
  • III ва IV тоифаларга мансуб – ҳар йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача топширадилар.

 

Ҳисоб-китоблар бевосита почта орқали ёки электрон шаклда (ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда) тақдим этилиши мумкин. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах