Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги таълим марказига айланади»

22.10.2018

Читать на русском языке

 

Тошкентда «Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар» Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтди, унда Россия олий таълим муассасаларининг 82 нафар ректори ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 80 нафар ректори қатнашди. Форум якунларига кўра иккала мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 134 та ҳужжат: мамлакатимизда Россиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма факультетлар, «Double degree» дастурлари, академик айирбошлаш ва стажировкалар дастурлари ташкил этилишини назарда тутувчи таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандумлар, битимлар ва шартномалар имзоланди.    

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Norma» портали мухбирининг саволларига жавоб берди.

 

Кейинги йилда мамлакатимиз олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Қандай натижаларга эришилди?

 

– Ўзбекистонда «инсон капитали» ва таълимга доимий инвестициялар мамлакат тараққиёти ва ривожини таъминловчи омил эканлиги хақидаги тушунча мустаҳкамланиб бормоқда.

 

Ўзбекистон демографик жиҳатдан тез ўсувчи ва ёш аҳолига эга мамлакат ҳисобланади. Ҳар йили кўпчилиги ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларидан иборат бўлган 600 мингдан ортиқ киши олий таълим муассасаларига кириш истагини билдиради. Бироқ сўнгги йиллар стасистикаси олий таълим муассасалари уларнинг атиги 9–10%ини қамраб олганлигини кўрсатди. Республикамиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббусига кўра бу йил олий таълим шакллари ва йўналишларини диверсификациялаш, биринчи навбатда кечки ва сиртқи таълим шаклларини жорий этиш ҳисобига ўтган йил билан солиштирганда олий таълим муассасаларига қабулни 30%га оширишга эриша олдик.

 

2018 йилда 103 мингдан ортиқ талаба олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Шундан 85 мингта талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Таълим қиймати олий таълим муассасаси ва таълим йўналишига қараб 1 000 $ дан 4 300 $ гача ташкил этади. Бунда анкета сўрови натижаларига кўра, биздаги олий таълим муассасалари талабаларни қабул қилиш имконияти чекланганлиги сабабли тўловга қобил ёшларнинг 27%дан ортиғи олий таълим муассасаларига кира олмай қолаяпти. Улар ҳам муносиб таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратишни режалаштирганмиз.   

 

2019 йил охиригача 13 та янги олий таълим муассасаси фаолият юрита бошлайди. Шунингдек хорижий таълим муассасаларининг 8 та филиали, 22 та қўшма факультет, 46 та қўшма таълим дастурларини («Double degree») ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

 

Шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, сўнгги йилнинг ўзида Тошкентда Жанубий Кореядаги Ёджу ва Пучон, Америка Қўшма Штатларидаги Вебстер олий таълим муассасаларининг, Франция Мода академиясининг, Латвиядаги ИСМА олий таълим муассасасининг филиаллари очилди. Республикамизда Франциядаги олий таълим муассасалари – Страсбург, Сорбонна, Витель ва Сержи-Понтуа, Ҳиндистондаги машҳур олий таълим муассасалари – Амити ва Шарда, Туркия миллий университети – минтақадаги энг илғор тиббиёт факультетига эга бўлган Хўжатепа, Корея олий таълим муассасалари – Сиджон ва Аджу филиалларини ташкил этиш ишлари бошланган, Хитой, Европа ва Япония олий таълим муассасаларини Ўзбекистон таълим хизматлари бозорига жалб этиш ниятида улар билан узлуксиз музакаралар олиб борилмоқда.

 

Бугунги Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида имзоланган ҳужжатлар ҳам мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади. Хусусан, Тошкент кимё-технология институти негизида Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети билан МДХМИ ўртасида МДХМИнинг Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланади.

 

– Мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантириш учун илғор хорижий тажрибани қўллашга катта аҳамият берилмоқда. Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистонда эркин фаолият юритишлари учун қандай шарт-шароитлар яратилган?

 

– Миллий таълим хизматлари бозорини тубдан такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинган.

 

Чунончи, Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги чет эл олий таълим муассасаларига 2023 йилгача барча турдаги солиқларни ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилган ҳолда фаолият юритиш ҳуқуқи берилган.

 

Яқинда қабул қилинган Президентнинг 14.08.2018 йилдаги ПҚ–3907-сон қарори билан эса рейтингда 1000 талик рўйхатга кирадиган олий таълим муассасаларига қўшимча лицензиялаш тартиб-таомиллари ва турли ҳужжатларсиз фаолият юритиш имкони берилган.

 

Ушбу қарорларнинг амалга оширилиши минтақавий таълим хизматлари бозорида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини янада оширади.

 

Бундан ташқари, хорижий олий таълим муассасаларининг ташкил этилаётган филиаллари ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма факультетларни жойлаштириш учун республика Ҳукумати зарур инфратузилмага эга бўлган бино ва иншоотларни давлат-хусусий шериклик доирасида бепул асосда тақдим этишга тайёр.

 

Маҳаллий ва хорижий олий таълим тизимларини жадал интеграциялаш жараёнлари натижалари бизни улкан вазифани рўёбга чиқариш – Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги «таълим марказига» айлантиришга ундади. Бунинг учун бизда барча имкониятлар ва асослар мавжуд.

 

Бугунги форум олий таълим тизими ривожланиши учун қанчалик аҳамиятга эга?

 

– Мамлакатимиз раҳбарияти таълим тизими олдига мураккаб вазифа – замонавий халқаро даражага чиқиш, жаҳон стандартларига тўлиқ мувофиқ бўлишга эришиш, асосийси эса – кейинги 3 йил давомида мактаб, коллеж ва лицейлар битирувчиларининг камида 25%ини олий таълим билан қамраб олиш вазифасини қўйди.

 

Олий таълим муассасалари битирувчилари муаммосиз ишга жойлаша олишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, яъни Ўзбекистондаги олий таълим йўналишлари ҳозирги кунда изчил ва салмоқли ўзгаришларни бошидан кечираётган глобал ва ички даражада меҳнат бозори талабларига мувофиқ келиши керак.

 

Айнан шу мақсадни кўзлаган ҳолда етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Халқларимизнинг тарихий, маданий ва ижтимоий жиҳатдан муштараклигини инобатга олган ҳолда россиялик ҳамкорларимиз Ўзбекистон миллий олий таълим тизими ривожига ўз ҳиссаларини қўшишларини истар эдик.

 

Икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан очиқ мулоқот қилиш учун Россия Федерацияси, Франция, Германия, Япония, Туркия, ХХР, Жанубий Корея ва Ҳиндистон сингари мамлакатлар билан ҳар йили шундай таълим форумларининг ўтказилиши катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_