Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Тўланмаган қарз миқдорига қараб санкция қўлланилади

24.10.2018

Читать на русском языке

 

22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг 1981-моддасига (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) тузатишлар киритилди.

 

Шу кунга қадар барча қарздорлар учун жарима, ижро ҳужжати бўйича қарз миқдоридан қатъи назар, ягона эди. Ушбу модда бўйича санкция анча кенг диапазонда (фуқароларга жарима – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача) белгиланганига қарамай, унинг энг кам чегараси – 5 ЭКИҲ қўлланилиши ҳам айрим ҳолларда қарз суммасидан ортиқ жарима ундирилишини англатар эди. Бу адолат принципига зид бўлиб, қонун чиқарувчиларни тегишли тузатишлар киритишга ундади.    

 

Энди маъмурий жарима миқдори ундирилиши ижро ҳужжатининг предмети ҳисобланадиган қарз суммасига боғлиқ. Агар қарз 10 ЭКИҲга тенг ёки ушбу суммадан кам бўлса – санкция камроқ бўлади (фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача). Тўланмаган қарз миқдори 10 ЭКИҲдан ортиқ бўлса – каттароқ жарима солинади (фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача). Шу тариқа, энди жарима миқдори ижро ҳужжати бўйича қарз миқдоридан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

Бугун «чизиқ тортилган» қарз суммаси 1 843 000 сўмни ташкил этади, бироқ 1 ноябрдан бошлаб у 2 027 300 сўмгача кўтарилади (бу ерга қаранг) ва, тегишинча, энг кам иш ҳақи ҳар гал индексация қилинганда ўзгаради.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор бир неча ой илгари лойиҳа босқичида муҳокама қилинган эди. Ўшанда тақдим этилган қонун лойиҳаси ҳеч бир ўзгартиришсиз тасдиқланди. МЖТКнинг янги таҳрирдаги 1981-моддаси кўргазмали жадвали ва қўшимча ахборот – шарҳда.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 23.10.2018 йилдан кучга кирди.

  

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах