Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Алкоголь билан савдо қилишга рухсатнома олиш учун онлайн мурожаат қилиш мумкин

29.10.2018

Читать на русском языке

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан уни сотиш учун ҳужжатларни янги давлат интерактив хизматлари воситасида тақдим этиш мумкин.

 

1. «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси» интерактив хизмати ёрдамида Президентнинг 16.03.2007 йилдаги «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–605-сон қарорида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.   

 

Эслатиб ўтамиз, гувоҳнома олиш учун юридик шахс қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • шаҳарларда – камида 100 ЭКИҲ миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда – 50 ЭКИҲ миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
  • чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

 

Аризани ариза берувчи жойлашган жойга қараб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар кўриб чиқади.

 

2. «Умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси» хизмати Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2012 йилдаги «Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 89-сон қарори билан назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш имконини беради.

 

Уларга қуйидагилар киради:

  • рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади;
  • умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда – камида 100 ЭКИҲ миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда – камида 50 ЭКИҲ миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса – бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;
  • хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
  • аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.

 

Аризани ариза берувчи жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлиги кўриб чиқади.

 

Иккала хизматдан фақат авторизацияланган фойдаланувчилар – ЭРИга эга бўлган юридик шахслар фойдалана оладилар. Иккала ҳолатда ариза берувчи кўриб чиқиш далили бўйича қабул қилинган қарор ва ижобий хулосага келганда – гувоҳнома олиш зарурати ҳақида билдиришномани олади.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах