Солиқ солишнинг янги тизимида импорт ва экспорт. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова 2018 йил 20 ноябрда «Norma» ПРМда семинар тингловчиларига бу ҳақда батафсил сўзлаб беради.
Семинар дастури экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, шунингдек аниқ вазиятга доир масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ 23 та мавзуни ўз ичига олган.
Ташқи иқтисодий фаолиятда ҚҚС семинарнинг бош мавзуларидан бири бўлади. Хусусан, қуйидаги жиҳатларни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда:
1. Тайёр маҳсулот, товарлар, ишлар, хизматлар экспортида ҚҚС.
2. Мазкур солиқ бўйича ноль даражали ставкани қўллаш учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш. Қандай ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҚҚС солиш мақсадида экспорт деб ҳисобланади. 0%лик солиқ ставкаси бўйича солиқ солишда қопламни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш тартиби. Башарти белгиланган муддатларда зарур ҳужжатлар йиғилган бўлса, ҚҚСни чегириш тартиби. Ҳужжатлар комплекти тўлиқ йиғилмаган бўлса, амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар тартиби.
3. Товарни ташиш хизматлари бўйича ҚҚС.
4. Товарлар, ишлар, хизматларни экспорт қилишда ҚҚС. Товарлар воситачи орқали реализация қилинганда ҚҚС тўлашнинг айрим хусусиятлари.
5. Импорт операцияларда ҚҚС.
Ҳавола орқали ўтиб, семинар дастури билан батафсил танишиш ва унга ёзилиш мумкин.
Сизни «Norma» профессионал ривожланиш марказида кутамиз!