Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сув хўжалиги вазирлигида янги бўлинмалар ташкил этилади

03.12.2018

Читать на русском языке

Президент Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади (29.11.2018 йилдаги ПҚ-4039-сон қарор).

 

Сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш  мақсадида қуйидаги таркибий ўзгартиришлар амалга оширилмоқда:

 

биринчидан, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилади;

 

иккинчидан, Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилади:

  • Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Сурхондарё" магистрал тизими;
  • Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация тизимлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган  ва 30.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.