Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Турар жойларда қўриқлаш воситаларини ўрнатмоқчилар

04.12.2018

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига «Хавфсиз уй» концепциясини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Таклиф этилаётган концепция қуйидагиларни назарда тутади:

  • 2022 йилнинг 1 январигача республикамизнинг барча минтақаларида Тошкентда синовдан ўтказилган техник қўриқлаш ва муносабат билдириш пунктларининг марказлаштирилган кузатув ва хабарларни узатиш автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
  • қўриқланаётган объектлардаги сигнал жойига энг яқин турганлари имкон қадар тез етиб келишини таъминлаш механизмларини белгилаган ҳолда қўриқлаш хизматининг ички ишлар органлари (бундан кейин – ИИО) жамоат тартибини таъминлаш кучлари патруль гуруҳлари билан яқиндан ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
  • энг янги, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектлар қўриқланишини таъминлаш имконини берадиган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда ИИОнинг мол-мулкни қўриқлаш бўйича хизматлари рўйхатини кенгайтириш;
  • дам олиш ва умумий овқатланиш жойлари, туризм объектлари ва савдо-кўнгилочар муассасаларда ИИОнинг жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизматлар кўрсатиши тўғрисида шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш;
  • янги турар жойларни қуриш чоғида ИИО билан келишувга кўра қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация тизимлари билан мажбурий жиҳозлаш;
  • республика маҳаллалари хавфсизлиги даражасининг чораклик рейтингини юритган ва ҳар йили «Энг хавфсиз маҳалла» республика танловини ўтказган ҳолда уларга баҳо бериш. 

 

Лойиҳани амалга ошириш учун ИИВ қўриқлаш бош бошқармаси тузилмасида қуйидагиларни ташкил этиш таклиф этилмоқда:

 

а) қўриқланадиган объектларда ўрнатилган техник воситалар ва қўриқлаш тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан шуғулланадиган «Qo‘riqlash Servis» ДУКни;

б)  асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган пресс-гуруҳларни:

  • аҳолининг ИИО қўриқлаш хизматларидан фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган ахборот-тушунтириш тусидаги тадбирларни ўтказиш;
  • ИИО қўриқлаш хизмати фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларни, ш.ж. унинг расмий веб-сайти самарали фаолият юритишини ташкил этиш орқали аҳолига ўз вақтида етказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриш.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб ИИО қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • фуқароларнинг квартираларида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш даврида фойдаланишга бериладиган қўриқлаш техник воситалари ускуналарини ўрнатиш;
  • фуқароларнинг квартиралари ва турар жойларида қўриқлаш техник воситаларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_