Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Тараққиёт» танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарувчилар захираси қандай шакллантирилади

19.12.2018

Читать на русском языке

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 14.12.2018 йилдаги 1018-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловини ўтказиш  ва бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан май ойида маъқулланган эди (30.05.2018 йилдаги ПҚ-3755-сон Президент қарори, шарҳга қаранг).

 

Энди Вазирлар Маҳкамаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда – давлат ташкилотлари) томонидан истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ( кейинги ўринларда – танлов) финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини (кейинги ўринларда - кадрлар захираси) шакллантириш тартибини тасдиқлади.


Финал иштирокчилари – захирага

 

Белгиланишича, танлов финали иштирокчилари фуқароларнинг (ходимларнинг) бошқа тоифалари учун назарда тутилган кадрлар захирасига танлов тартиботларидан ўтмаган ҳолда давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилиши лозим ва бошқарув ходимларининг танловдаги номинация соҳаларига мос келадиган бўш турган, қоида тариқасида, раҳбарлик лавозимига танловсиз қабул қилиниш (тайинланиш) ҳуқуқига эга.

 

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови ўтказилишини ташкил этувчи Республика комиссияси (кейинги ўринларда -Республика комиссияси) томонидан "taraqqiyot-tanlov.uz" махсус веб-сайтида танлов натижалари жойлаштирилган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт мобайнида танлов финали иштирокчилари давлат ташкилотининг кадрлар захирасида туриши мумкин эмас.

 

Агар танловнинг финали иштирокчиси бирор-бир лавозимни эгаллаган ҳолда давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилган бўлса, ўз номинацияси соҳасига мос келадиган бўш ўрин очилса, лавозими ошиши учун устувор ҳуқуқдан фойдаланади.

 

Танлов финалининг иштирокчиси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган давлат ташкилотининг, шу жумладан, ўзи меҳнат муносабатларида бўлган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилиши мумкин.

 

Танлов финалининг иштирокчилари давлат ташкилотига ишга жойлаштирилса, уларга ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 10 ой мобайнида тегишли давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10%и миқдорида устама тўланади.

 

Изоҳ: Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандида 10 ой, Низомнинг рус тилидаги матнида эса  12 ой кўрсатилган.

 

Қаерга тайинлашлари мумкин?

 

Танлов финали иштирокчилари иштирокидаги кадрлар захираси тузиладиган давлат ташкилотининг лавозимлари рўйхати ҳар йили ташкилот кадрлар хизмати томонидан 1 декабрдан кечикмай қуйидаги лавозимлар бўйича алоҳида аниқланади:

  • давлат ташкилоти раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);
  • давлат ташкилоти таркибий бўлинмалари раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);
  • ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);
  • давлат ташкилоти марказий аппаратининг бош бошқармалари, бошқармалари бўлимлари, шуъбалари бошлиқлари (бошлиқларнинг ўринбосарлари) ва бош мутахассислари.

 

Давлат ташкилотининг кадрлар захираси тузиладиган лавозимлар рўйхати давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак, унинг фаолияти тартибида ўзгача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

“taraqqiyot-tanlov.uz” махсус веб-сайтига жойлаштирилган Республика комиссияси маълумотлари асосида давлат ташкилотлари мазкур ташкилотдаги лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчиларининг шахсий рўйхатини шакллантиради

 

Ёзма шаклда розилик бермадингми – таклифни рад этдинг

 

Финал иштирокчиларининг манзилига лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш тўғрисидаги шахсий таклиф (оферта) ёки тегишли бўш ўринлар мавжуд бўлса, таклиф этилаётган лавозимларни ва ҳар бир лавозим бўйича меҳнат шартномасининг асосий шартлари кўрсатилган ҳолда ишга жойлаштириш (ишга қабул қилиш) тўғрисидаги таклиф ёзма шаклда юборилади.

 

Кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчисининг ёзма розилигини олгач давлат ташкилоти ушбу шахсни кадрлар захирасига киритиш тўғрисида фармойиш берувчи ҳужжатни (буйруқ) чиқаради ва ушбу ҳужжатнинг нусхасини танлов финали иштирокчисига юборади.  Танлов финали иштирокчиси давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишга рози бўлса, у билан уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилади.

 

Танлов финали иштирокчисининг ёзма розилиги ёхуд кадрлар захирасига кириш ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашиш ҳақидаги таклифни рад этиши давлат ташкилотига электрон шаклда юборилиши мумкин. Танлов финали иштирокчиси манзилига шахсий таклиф (оферта) юборилгандан кейин у икки ой давомида кадрлар захирасига киришга ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашишга ёзма розилик бермаса, у таклифни рад этган деб баҳоланади.

 

Захирада бўлганлар нимага мажбур?

 

Кадрлар захирасида бўлиш даврида танлов финали иштирокчиси:

  • давлат ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган профессионализмни ошириш ва кўникмаларни ривожлантириш шахсий режасини бажариши;
  • ишга жойлашганлиги ёки шахсий сабаблар туфайли кадрлар захирасида бўлишни тўхтатиши ҳақида кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотини ўз вақтида огоҳлантириши шарт.

 

Захирадан чиқиш шартлари


Танлов финали иштирокчиси қуйидаги ҳолатларда кадрлар захирасидан чиқади:

  • кадрлар захирасига киритилмаган бошқа давлат ташкилотига ўтиш (лавозимга тайинланиш);
  • кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилоти билан меҳнат шартномасини тўхтатиш;
  • танлов финали иштирокчисининг кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишдан ёзма равишда воз кечиши;
  • кадрлар захирасида бўлиш муддати тугаши;
  • давлат ташкилотининг раҳбари томонидан танлов финали иштирокчисининг малакасизлиги туфайли ушбу ташкилотга ишга жойлашишга мос эмас деб топилиши;
  • танлов финали иштирокчисининг суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши;
  • танлов финали иштирокчисига нисбатан суднинг айблов ҳукми чиқарилиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_