Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилди (18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–504 ва ЎРҚ–505-сон қонунларга қаранг).
Қуйидаги ҳужжатлар ҳақида сўз бормоқда:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим (Душанбе, 2008 йил 28 август) – 18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–504-сон Қонун билан ратификация қилинди
Давлатимиз ШҲТга аъзо давлатларнинг аксилтеррор ўқув машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этади. Ҳужжатда Битимнинг 6-моддаси биринчи қисмига тегишли изоҳ бериб ўтилган.
- Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2018 йил 17 август) – 18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–505-сон Қонун билан ратификация қилинди.
Ҳужжатда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг асосий принциплари ва устувор вазифалари мустаҳкамланган.
Қонунлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.