Солиқ кодексига, шунингдек 2019 йилги акциз солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун ва Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарори билан назарда тутилган.
2019 йил 1 январдан акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:
- ишлаб чиқариш ва сотиш занжирида тўланган акциз солиғи суммаси ҳисобга олинмайди;
- акциз солиғи солинадиган янги товарлар ва хизматлар киритилади;
- алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкалари индексацияланади;
- «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар, табиий газ ва ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари пасайтирилади.
Батафсил - buxgalter.uz сайтида.