Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Давлат ерни олиб қўйган бўлса, зарарни ким қоплайди

29.12.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади (ВМнинг 26.12.2018 йилдаги 1047-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Президент ерни олиб қўйишга йўл қўйиладиган ҳолатларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаган (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармоннинг 3-банди, шунингдек шарҳга қаранг). Илгари бундай рўйхат йўқ эди, айрим ҳолларда хусусий шахсларнинг манфаатлари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари деб тан олиниши мумкин эди.  

 

Ернинг олиб қўйилишига янги ёндашув бузилаётган кўчмас мулк мулкдорларига компенсация тўлаш тартибини ўзгартирди. Илгари буни давлат ва хусусий манбалардан амалга оширишга йўл қўйиларди. Энди давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича 15 та марказлаштирилган жамғарма ташкил этилди:  

 

  • республика жамғармаси – Президент дастурлари ва топшириқлари асосида етказилган зарарларни қоплайди;

 

  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий жамғармалар – Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан етказилган зарарларни қоплайди.

 

Эслатиб ўтамиз, жамғармалар билан келишмай ерни олиб қўйиш тақиқланган (27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармоннинг 16-банди). Ҳар бир жамғарманинг олий органи – Кузатув кенгаши. Айнан кенгаш қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Жамғармалар маблағларини шакллантиришнинг қуйидаги манбалари тасдиқланди:

 

Республика жамғармаси

Ҳудудий жамғармалар

– Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари маблағлари;

 

– юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар.

 

– Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари захира жамғармалари маблағларининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобрақамларига қўшимча манба сифатида ўтказиладиган «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар;

 

– юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2018 йилдан кучга кирди.

 
 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах