Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан қандай кадрлар тайёрланади

05.01.2019

Читать на русском языке

2019-2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича 4 000 та мутахассисни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг 20%и магистратура ва докторантурада ўқишади. Президентнинг 4.01.2019 йилдаги тегишли қарори ЎзА сайтида эълон қилинган.

 

Белгиланишича, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • таълим;
  • фан ва илмий тадқиқотлар;
  • соғлиқни сақлаш;
  • давлат бошқаруви;
  • иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.

Шунингдек, шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:

 

а) вазирликлар ва идоралар ҳар йили 1 августга қадар:

  • Жамғарма дастурлари бўйича хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга буюртмалар портфелини шакллантиради;
  • кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишнинг устувор йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таклифларни Жамғармага киритади, шунингдек, энг яхши тайёрланган номзодларни Жамғарманинг танловида иштирок этишлари учун тавсия қилади;

 

б) Жамғарманинг Васийлик кенгаши:

  • Жамғарма стипендияларини олиш учун йўналишлар бўйича номзодларни танлов асосида саралаб олиш юзасидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишнинг устувор мутахассисликларини тасдиқлайди;
  • номзодларни танлов асосида саралаб олишнинг тегишли даражаси ва сифатини таъминлаш мақсадида танлов йўналишлари бўйича ажратилган ўринларни қайта тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз ва бошқалар) ўқитиш махсус дастурлари асосида мақсадли курсларни ташкил этиш чораларини кўради.

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди (шарҳни тайёрлаш пайтида эълон қилинмаган).

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах