Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ҳисоб-китоб қилишга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни хам топшириш керак. Чакана савдо корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширади – «Норма» МЧЖ эксперти шу ҳақда маслаҳат беради.
2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ортиб борувчи якун билан йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. 2018 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатлари қуйидагича (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом):
● хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари учун – 2019 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
● вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун – 2019 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
● бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун – 2019 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Йил якунлари бўйича ЯСТни йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўлаш зарур (Солиқ кодексининг 360-моддаси).
Батафсил –buxgalter.uz сайтида.