Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ОТМга қабул: янги тизим жорий этилмоқда

21.01.2019

Читать на русском языке

Абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Президентнинг 17.01.2019 йилдаги Фармони ва 2019 йил учун Давлат дастурида назарда тутилган.

 

2019/2020 ўқув йилига қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган:

 

биринчидан, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бошланади;

 

иккинчидан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун алоҳида квоталар ажратилади. Қабул улар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда армияда хизматни ўтаб бўлган абитуриентлар тегишли олий таълим йўналишига умумий қабул квотаси доирасида бошқалар билан бир қаторда қабул қилинади. Бунда ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар тўплаган балларининг 50%и миқдорида қўшимча баллга эга бўладилар (2017/2018 ўқув йилидан, илгари – олиниши мумкин бўлган энг юқори балл миқдоридан 27%, таҳр.);

 

учинчидан, ОТМ иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг истиқболдаги эҳтиёжларини, шунингдек, муассасаларнинг кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда талабаларни қабул қилиш квоталарини мустақил равишда белгилайдиган бўладилар. Бунгача квоталар тақсимоти таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.  Регламентга солувчи ҳужжатни жорий йилнинг 1 мартига қадар тасдиқлайдилар.  Шу муддатда хорижий дипломларни нострификациялашдаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва уларни тан олишни соддалаштириш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади.

 

тўртинчидан,  талабаларга ҳужжатларни бир вақтда бир нечта ОТМга топшириш имконияти тақдим этилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси 2019 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқилади. Ҳужжат билан кириш синовлари натижаларига кўра олган баллари етишмаган тақдирда бошқа ОТМ ёки бошқа ўқув йўналиши бўйича ўқиш имконияти ҳам назарда тутилади;

 

бешинчидан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа (ноюридик) мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимлар олий юридик таълим муассасалари сиртқи бўлимларига  имтиёзли равишда киришлари мумкин. Ўқитиш шартнома асосида кейинчалик тегишли органларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан амалга оширилади. Ҳужжат лойиҳаси шу йилнинг 1 апрелига қадар киритилади.

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах