Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма факультети очилади

23.01.2019

Читать на русском языке

Уни ташкил этиш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 46-сон қарори билан тасдиқланди.

 

Тошкент ахборот технологиялари университетининг таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган факультет 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб очилади. Унга таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, шунингдек илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.

 

Талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида ТАТУ ва Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг қўшма таълим дастурлари асосида ўқитилади.

 

Абитуриентларни қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Беларусь университетида белгиланган тартиб, талаб ва муддатларга мувофиқ бизнинг Ахборот коммуникациялари вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

Бакалавриат ва магистратурага қабул квоталарини ҳамкорлик қилувчи олий таълим муассасалари белгилаб, тегишли вазирликлар билан келишадилар. Тўлов-контракт маблағлари миқдори миллий валютада тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг базавий тўлов-контракт суммасидан кам бўлмаган миқдорда худди шу тартибда белгиланади.

 

Факультет битирувчилари Ўзбекистон ва Беларусда эътироф этиладиган белгиланган намунадаги дипломларни оладилар.

 

Беларусь университетидан факультетнинг ўқув жараёнига жалб қилинган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари 20.04.2017 йилдаги ПҚ–2909-сон қарорнинг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах