Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Халқаро шартномалар барча учун очиқ бўлади

07.02.2019

Читать на русском языке

 

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири (6.02.2019 йилдаги ЎРҚ–518-сон) эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва депутатлар томонидан кўриб чиқилаётганда унинг мазмуни ҳақида батафсил ёзган эдик.

 

Биринчидан, ҳужжатга тушунчалар аппарати киритилди. «Халқаро шартнома», «қўшимча шарт», «ратификация ёрлиғи», «денонсация», «депозитарий» ва бошқа атамаларнинг мазмуни очиб берилди. Бу қонундаги барча нормаларни тушунишни осонлаштиради ва бир хилда талқин қилинишини таъминлайди.

 

Иккинчидан, халқаро шартномаларни тузиш ва бажариш жараёнидаги иш алгоритми батафсил тус олди.

 

Хусусан, аввал халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистоннинг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақидаги ташаббус таклифи киритилади. Унга давлат органи – жараён ташаббусчисининг тушунтириш хати албатта илова қилинади.

 

Кейин халқаро шартнома лойиҳаси экспертлар даражасида ишлаб чиқилади, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказилади. Сўнг Президент ёки Вазирлар Маҳкамасига (ҳужжат турига қараб) шартнома тузиш ҳақида таклиф киритилади, музокаралар ўтказилади ва ҳужжат имзоланади.

 

Айрим турдаги аҳдлашувлар Олий Мажлис томонидан ратификация қилишни талаб этади, уларнинг рўйхати ўзгармади.

 

Халқаро шартномаларга қўшимча шартларни қўйиш, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни пролонгация қилиш (муддатини узайтириш), денонсация қилиш (рад этиш), амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни тугатиш механизмлари алоҳида қайд этилди.

 

Учинчидан, давлат томонидан тузилган шартномалар барча учун очиқ бўлади. Бу уларни эълон қилувчи расмий манба ўзгаргани билан боғлиқ. Матнлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (илгари – Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўпламида) жойлаштирилади.

 

Бунинг устига, ваколатли давлат органлари ТИВ билан келишилган ҳолда ушбу ҳужжатлар қоидаларини қўллаш тартибини ёзма шаклда тушунтирадилар. Ташқи сиёсат идораси халқаро шартномалар бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатади ва режали асосда инвентаризация қилинишини таъминлайди.

 

Тўртинчидан, халқаро шартномалар ва бундай шартнома бўлмаган ҳужжатларнинг мазмуни ва юридик кучи белгилаб қўйилди. Декларациялар, баёнотлар, коммюнике, англашув меморандумлари, аҳдлашув баённомалари, ҳамкорлик режалари ва дастурларини тузиш ташаббуси билан чиқиш ва имзолаш тартиби халқаро шартномаларга ўхшаш бўлса ҳам, улар юридик мажбурият юкловчи қоидаларни ўз ичига олмайди.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 7.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.