Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига онлайн-НКМ фискал модуллари бепул берилади

22.02.2019

Читать на русском языке


Тошкент шаҳрида онлайн-НКМни қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади. ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази фискал маълумотлар оператори бўлди. Тадбиркорлар биринчи ярим йилликда янги технологиялар бўйича ихтиёрий ишлайдилар (ВМнинг 21.02.2019 йилдаги 150-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, биринчи онлайн-НКМ пойтахтда 2018 йилнинг ноябрь ойида пайдо бўлиши керак эди (18.04.2018 йилдаги ПҚ-3673-сон қарорга қаранг).  Бироқ янги касса аппаратлари ишлайдиган янги технологияни танлаш чўзилди – хатар ва афзалликларни баҳоладилар. Бундан ташқари, пул топиш лозим эди, чунки “тажрибани” давлат маблағларидан молиялаштириш назарда тутилган эди.

 

Натижада электрон ҳисоблаш машиналари ва бошқа қурилмаларга боғланадиган смарт-карта ёки USB-калити кўринишидаги фискал маълумотлар модулларига эга вариантда тўхталди. Техник талаблар тасдиқланди. Лойиҳани эса фискал маълумотлар операторининг ўзи молиялаштиради.

 

Модулни олиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза бериш мумкин. Бунга жавобан солиқ органи бир кун муддатда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади ва 5 иш куни давомида фискал маълумотлар модулини бепул беради. “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази модулни ЭҲМ ва бошқа қурилмаларга ўрнатиш, шунингдек маълумотлар узатиш тизимига боғланишни созлашда ёрдам беради.

 

Модул фойдаланувчиси Интернет учун мустақил равишда тўловни амалга ошириши, шунингдек НКМ ишдан чиққанда ёки фойдаланишдан олинганда бу ҳақда фискал маълумотлар операторига ва солиқ органига бир сутка ичида хабар бериши шарт.

 

Касса чекида қуйидаги маълумотлар акс этади:

  • чекнинг тартиб   рақами,  тадбиркорлик субъектининг номи;
  • тадбиркорлик субъектининг идентификация рақами; пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар/хизмат номи;
  • товар/хизматнинг ҚҚС ставкаси; ҚҚС суммаси; тўлов шакли: нақд ёки пластик карта ёрдамида; тўловнинг жами суммаси;
  • тўлов санаси ва вақти;
  • фискал модулнинг уникал рақами;
  • берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.

 

Истеъмолчилар ва назорат қилувчи органлар QR-коди ҳақиқийлигини махсус веб-сайт орқали текширишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах