Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие статотчеты нужно сдать в декабре 2025 года Что изменится в Узбекистане с 1 декабря 2025 года Как сформировать производственные затраты на оплату труда Как учитывать ремонт основных средств

ХУМШ учун газ арзонлашиши мумкин

20.03.2019

Читать на русском языке

 

1 куб метр учун белгиланган тарифни 600 сўмдан 320 сўмгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Монополияга қарши қўмита шу ҳақда хабар берди.

   

Маҳаллий қозонхоналар учун фойдаланиладиган газ нархи оширилганлиги сабабли сўнгги пайтда аҳоли ва ХУМШдан идорага шикоятлар келиб тушмоқда.

 

Қўмита вазиятни ўрганиб, иситиш мақсадида маҳаллий қозонхоналарда табиий газдан фойдаланган ХУМШ улгуржи истеъмолчиларга тенглаштирилиб, 1 куб метр учун 600 сўмлик тариф бўйича ҳақ тўлашини аниқлади. Айни пайтда аҳоли коммунал-маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган табиий газ қиймати 1 куб метр учун 320 сўмни ташкил этади.

 

Нархлардаги нотенгликни бартараф этиш мақсадида Қўмита Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. У қабул қилинган тақдирда маҳаллий қозонхоналарга эга бўлган барча ХУМШ газ ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича: 1 куб метр учун 320 сўмдан тўлайди.