Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ТошПТИнинг Нукус филиали халқаро магистратура ва ординатурани ишга туширади

29.03.2019

Читать на русском языке

 

Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Корё университети (Корея Республикаси) иштирокида ташкил этилаётган факультет 2019/2020 ўқув йилидан ўз ишини бошлайди (ВМнинг 26.03.2019 йилдаги 253-сон қарори).

 

Факультетнинг алоҳида вазифалари орасида – Оролбўйи минтақасидаги касалликларнинг барвақт профилактикаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва атроф муҳитнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш соҳасида юқори технологияларга асосланган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

 

Ўқитиш тўлов-контракт асосида рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади. Ўқишга қабул қилиш тартиби ва квотаси, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари, контракт ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари  хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари билан келишув асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Битирувчиларга Ўзбекистонда ҳамда СПбДПТУ ва Корё университетида тан олинадиган диплом берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2019 йилдан кучга кирди.


Самир Латипов.