Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Йўловчи ва юк ташиш оқимлари мақбуллаштирилади

16.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 305-сон қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг (бундан кейин – Марказ) вазифалари белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5647-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: 

  • транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;
  • транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;
  • атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
  • тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

 

Марказ бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони – 15 бирлик. Марказ директори транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади. Унга давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ва экспертларини маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах