Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Таълим соҳасида сифат жиҳатидан жиддий ўзгаришлар кутилмоқда

30.04.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди (29.04.2019 йилдаги ПФ-5712-сон Фармон).

 

Ҳужжат соҳадаги жорий ҳолатни ва мавжуд муаммоларни акс эттиради. Устувор мақсад ва вазифалар белгиланди:

  • Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
  • узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;
  • халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш;
  • халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;
  • ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш;
  • давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига давлат таълим тизимида рақобат муҳитини кенгайтириш;
  • ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;
  • халқ таълими тизимида фаолият кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш.

 

Концепция ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харита”си орқали босқичма-босқич амалга оширилади. Келгуси йил учун унинг лойиҳаси жорий йилнинг 1 декабрига қадар тайёр бўлиши керак. “Йўл харита”ларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш ва унинг натижаларини ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш билан Халқ таълими вазирлиги шуғулланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.