Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди

17.05.2019

Читать на русском языке

 

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 13.05.2019 йилдаги 392-сон қарори).

 

Ҳужжат Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Аттестациянинг асосий принциплари - мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик. Аттестациянинг асосий вазифалари:

  • ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагогларни рағбатлантириш;
  • иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;
  • хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;
  • компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.

 

Аттестациядан ҳар 5 йилда ўтиш зарур, у ҳар йили март-июнда ўтказилади. Ўқитувчилар уларнинг ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

 

Қуйидаги педагоглар аттестациядан ўтказилиши шарт:

  • мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли;
  • касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагоглари.

 

Фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга бўлган шахслар аттестацияга жалб этилмайди. Пенсия ёшида бўлган шахслар аттестациядан ўз хоҳишига кўра ўтади. Уларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади.

 

Ишга янги қабул қилинган шахслар бир йилдан сўнг, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига 3 йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестация муддати ва уни ўтказиш тартибини  1 ой олдин аттестациядан ўтказилувчилар эътиборига етказади.

 

Аттестация иш жойи бўйича ўтказилади. Асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган ўриндош ўқитувчилар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтади.

 

Аттестация 2 босқичда ўтказилади:

  • биринчи босқичда - аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
  • иккинчи босқичда - аттестация комиссияси биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва уни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Низомда аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган педагогларни баҳолашнинг тегишли мезонлари белгиланган.

 

Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагоглар 1 ЭКИҲ миқдорида йиғим тўлайди. Ушбу сумманинг ярми Давлат бюджетига ўтказилади, қолган 50%и Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

 

Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси қарори қабул қилинади ва аттестация варақаси расмийлаштирилади. Олий, биринчи, иккинчи малака тоифасига ёки бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимига эга бўлган педагогларга аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ой муддат ичида топширилади. Сертификат қатьий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.

 

Аттестация натижалари юзасидан апелляция комиссиясига шикоят берилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.