Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хориждаги ватандошларнинг ОАВ ўз мухбирларини қандай аккредитация қилади

04.06.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимча киритилди (ВМнинг 3.06.2019 йилдаги 453-сон қарори).

 

Ҳужжатга хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилишни тартибга солувчи норма киритилди.

 

Аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асосида Ўзбекистон ТИВга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунигача бўлган муддатда қабул қилинади.

 

Ариза берувчи қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

  • манфаатдор ОАВ раҳбариятининг Ўзбекистонда ўз мухбирини аккредитация қилиш юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири номига мурожаатнома хати;
  • ОАВ тўғрисида маълумотнома-ахборот;
  • аккредитация қилинадиган хорижий мухбирнинг таржимаи ҳоли маълумотлари ва тегишли намунадаги 4 та фотосурати;
  • хорижий ОАВ таъсисчиси (таъсисчилари) ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумот.

 

Мурожаат хати Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали берилади ёхуд бевосита Ўзбекистон ТИВга тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.