Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Delta city» комплекси учун янги майдонча танланади

11.06.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) «Тошкент шаҳрида «Delta city» кўп функцияли комплексини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги масъул орган этиб белгиланди. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ–4355-сон қарорида шу назарда тутилган.

 

Илгари ушбу функцияларни ЛБМА ҳузуридаги «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК бажарган. Ушбу корхона негизида «InterForum» ДУК ташкил этилмоқда.

 

ЛБМА ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари бир ой муддатда «Posco Е&С» компанияси (Корея Республикаси) билан ушбу лойиҳани пойтахтнинг бошқа қисмида амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказади. Эслатиб ўтамиз, дастлаб қурилиш ишларини пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари билан ёндош бўлган ҳудудда амалга ошириш режалаштирилган эди (батафсил қаранг). Бундан ташқари, ушбу лойиҳани бошқариш механизмлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам кутилмоқда. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.