Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ОТМ кўпроқ психологларни тайёрлайди

14.06.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси 7.06.2019 йилдаги “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон қарорни қабул қилди.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта ташкил этилди. У таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқаришни амалга оширади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
  • бола руҳиятида салбий ўзгаришларга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш учун ишонч телефони ва “call-center” ташкил этиш;
  • манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида психология соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;
  • профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар психологиясига оид қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш;
  • ёшлар психологиясига оид кўргазмали материалларни тайёрлаш.

 

“Оила” марказида қўшимча 2 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан аҳолига психология хизматлари марказлари орқали маслаҳатлар бериб боришни таъминлайдиган аҳолига психологик хизматлар кўрсатиш бўлими ташкил этилади.

 

Психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, вазирлик ва идоралар раҳбарлари уни амалга ошириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Хусусан, хусусий амалиёт олиб бораётган психологлар фаолиятини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилади: уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланади, уларга зарур шарт-шароитлар яратилади ҳамда улар қўллаб-қувватланади. Шунингдек, медиа-режа ишлаб чиқилади, рағбатлантирувчи тусдаги телекўрсатувлар, медиа маҳсулотлари яратилади.

 

Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига “ижтимоий психология”, “ёшлар психологияси”, “психологик хизмат фаолиятини бошқариш”, “оилавий консультация” каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари киритилади.

 

Чекка ҳудудларда амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш учун ўрин ажратилади, шунингдек магистратура мутахассисликлари квоталари оширилди.

 

Ушбу йўналишлар ва мутахассисликларнинг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлиги 8 ҳафтадан 15 ҳафтага оширилади. Шунингдек, мазкур мутахассисликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага ажратиладиган квоталар сони 30%га оширилади.

 

ИИВ таълим муассасаларига бириктирилган профилактика инспекторларининг вазифалари ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Анвар Иркаходжаев.