Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Давлат бошқаруви академиясига қабул квотаси 1,5 баравар оширилди

28.06.2019

Читать на русском языке

Давлат бошқаруви академиясига янги қабул квоталари ва қоидалари Президентнинг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4365-сон қарорида белгиланган.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда - Академия) кадрларни тайёрлаш грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.  Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик магистратуранинг таълим дастурлари бўйича амалга оширилади.

 

Қабул қилиш фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика ННТлари томонидан тавсия этилган шахслар орасидан, жойларда номзодларни бирламчи саралаб олиш ва кейинчалик Академияда тест синовлари ва суҳбат ўтказиш йўли билан танлов асосида амалга оширилади. Номзодлар учун қўйиладиган талаблар Президентнинг қарори билан тасдиқланади

 

Академия битирувчиларини раҳбарлик лавозимларига тақсимлаш Президент маслаҳатчиларининг бўлинмалари зиммасига юкланди.

 

Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари:

  • инновацион давлат бошқаруви;
  • стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш (foresight);
  • давлат хизматларини такомиллаштириш;
  • ақлли бошқарув ва рақамлаштириш соҳасидаги ўқув дастурларини ўз ичига олади.

 

2019/2020 ўқув йили учун “Давлат бошқаруви” мутахассислиги бўйича  қуйидаги қабул квоталари белгиланди:

 

Магистратура

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда

Жами

Шу жумладан

90

давлат грантлари асосида

тўлов-контракт асосида

54

36

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда

30

12

18

Қайта тайёрлаш курслари

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда

60

24

36

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда

90

36

54

 

Академия ректори Академияга қабул қилиш параметрларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартириш киритишга ҳақли.

 

Шахсларнинг давлат грантлари асосида таҳсил олиши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Икки ой муддатда вазирлик ва идоралар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсларининг камида 30 та ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.

 

“Эл-юрт умиди” жамғармасида давлат органлари эҳтиёжлари асосида хорижий мамлакатларда ўқитиш учун истиқболли кадрлар маълумотлар базаси яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.


 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах