Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилганлик учун - 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

09.07.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритилди (8.07.2019 йилдаги ЎРҚ-548-сон Қонун).

 

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш учун санкциялар жорий этилмоқда.

 

Биринчи ҳуқуқбузарлик фуқаролар учун 3 дан 5 гача ҳамда мансабдор шахслар учун 5 дан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу тоифадаги ишлар маъмурий судларга тааллуқли.

 

Ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганда  жиноий жавобгарликка тортилади – 50 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан (шахсга доир маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ лавозимни эгаллаш ёки фаолият олиб бориш, таҳр.) маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Агарда жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ёхуд такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ё ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган ёхуд хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса, - 50 дан 100 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин (ЖКнинг 661-моддаси).

 

Эслатиб ўтамиз, илгари шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва бу жараёнда субъектларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун эълон қилинган (шарҳга қаранг).

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган, тузатишлар 1.10.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах