Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бизнес ва бошқарув олий мактаби: стажсиз ўқишга кириш

10.07.2019

Читать на русском языке

 

ЛБМА ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгарди (рўйхат рақами 3128-1, 8.07.2019 й).

 

Энди иш стажи Олий мактаб магистратурасига қабул қилиш шарти ҳисобланмайди. Илгари ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим учун 3 йилдан кам бўлмаган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим учун - 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи талаб этилган. Тегишинча, энди олий маълумот (дипломли мутахассис, бакалавр) етарли бўлади. Бунда хорижий ОТМ дипломлари нострификацияланган бўлиши лозим.

 

Аниқлаштирилишича, кириш имтиҳонлари мутахассисликлар ва ўқитиш тилларига (ўзбек, рус, инглиз) кўра алоҳида ўтказилади. Максимал балл (100) қуйидагилардан ташкил топади:

  • мутахассислик фанлари бўйича - 0 баллдан 75 баллгача;
  • инглиз тили бўйича - 0 баллдан 25 баллгача. Инглиз тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий малака сертификати ёки CEFR  бўйича B2, IELTS бўйича 5,5 балл, TOEFL бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада инглиз тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатларга эга бўлган, шунингдек, ОТМни инглиз таълим тилида битирганларга максимал балл “автомат” тарзда берилади.

 

Кириш имтиҳонлари ўқиш йилида икки марта - ёзги ва қишки қабул даврларида Олий мактаб қарорига асосан амалга оширилади. Уларни ўтказиш формати ҳам ўзгаради. Илгари бу тест синови ва суҳбат тарзида эди. Янги тартиб ва имтиҳон саволларини қабул комиссияси тасдиқлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.