Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади

22.07.2019

Читать на русском языке

 

2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда (ВМнинг 15.07.2019 йилдаги 586-сон қарори).

 

Осиё тараққиёт банки мамлакатимизга 5 йиллик имтиёзли давр, йиллик 0,5% қўшилган олти ойлик ЛИБОР[1] ва ўзлаштирилмаган қарз суммасининг 0,15%и миқдорида мажбурият учун комиссия билан 25 йилга 170 млн АҚШ доллари ажратди.



Ўзбекистоннинг ҳиссаси – 56,14 млн АҚШ доллари эквиваленти – ўз ичига солиқ ва божхона имтиёзларини ($45,06 млн) тақдим этиш ва ижро этувчи масъул орган – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўз маблағларини ($11,08 млн) олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 


[1]ЛИБОР (ингл. London Interbank Offer Rate, LIBOR)Лондон банклараро таклифлар ставкаси. Лондон банклараро бозорида турли валюталарда ва турли муддатларга (бир кундан бир йилгача) маблағлар таклифи билан чиқадиган банклар томонидан тақдим этиладиган банклараро кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси. Ставка Британия банк ассоциацияси томонидан ҳар куни 11:30 (Ғарбий Европа вақти бўйича) танланган банклар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида қайд этилади.