Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш тизими ишга туширилади

24.07.2019

Читать на русском языке

 

“Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламенти тасдиқланди (ВМнинг 22.07.2019 йилдаги 616-сон қарори).

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига татбиқ этилади.

 

Тизимни 1 августдан бошлаб - барча иштирокчиларни босқичма-босқич улаш орқали тажриба тариқасида жорий этиш, 1 октябрдан бошлаб эса - давлат органлари тизимларига интеграциялаштирган ҳолда ундан амалда фойдаланиш бошланади. 1 декабрга қадар тизим бўйича лицензия ҳуқуқлари Инвестициялар на ташқи савдо вазирлигига берилади. Бунга қадар уни жорий этиш ва фойдаланиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик ЛБМА томонидан амалга оширилади.

 

“UZINFOCOM” давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ  тизим оператори этиб белгиланди. Компания маҳсулотнинг жорий этилиши, узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, янада модернизация қилиниши ва ахборот хавфсизлиги учун жавоб беради.  Инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат вазирликлари тегишлилиги бўйича маълумотлар базасини бошқариш (уларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) орқали ахборот тизимининг функционал бошқарилишини таъминлайди.

 

ЛБМА тизим оператори билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда вазирлик ва идоралар ходимлари учун ўқитишни (тренингни) ўтказади. Бунда ҳокимликлар уларга ташкилий-амалий кўмак беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах