Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Болалар боғчасида овқатлантириш аутсорсингга берилади

30.07.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2019 йилдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 626-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳукумат томонидан Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан сифат ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланган таомларни етказиб бериш ҳақида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш бўйича экспериментнинг ижобий натижалари маълумот учун қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги эксперимент Президентнинг 9.09.2017 йилдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ амалга оширилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Давлат мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • 2019-2021 йилларда давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси.

 

Белгиланишича, давлат мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил килинади. Мактабгача таълим вазири ўринбосари бошчилик қиладиган танлов комиссияси таркибига вазирликнинг масъул ходимлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ошпазлар уюшмаси мутахассислари, шунингдек МТВ ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилади.

 

Танловда ғолиб бўлган аутсорсерлар билан 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга шартномалар тузилади. Умумий тартибда шартномалар бир йил муддатга тузилади, ошхонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий жиҳозлар билан тўлдириш мақсадида инвестиция киритиш мажбуриятини олган аутсорсерлар билан тузилган шартномалар муддати 3 йилни ташкил этади.

 

Аутсорсернинг соғлом овқатлантиришни ташкил этишда фойдаланилган коммунал хизматларига харажатлари шу мақсад учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида қопланади. Бундан ташқари, аутсорсерларга тақдим этилган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича амалга оширилади. Аутсорсингнинг ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари тарбияланувчиларнинг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини, ошхоналар ходимлари томонидан таом тайёрлаш жараёнида санитария қоида ва нормалари, гигиена нормативларига риоя этилишини жадвал асосида ҳар ойда назорат қилиш  топширилди. Ошпазлар ва уларнинг  ёрдамчилари учун ҳар 3 йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш жорий этилади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб “Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш”  йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш топширилди.

 

Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш схемага биноан тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

 

Шунингдек, Низомда мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсади, вазифалари, ташкил этишга қўйиладиган талаблар, аутсорсер, буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.