Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат дастури - 2019 қандай ижро этилмоқда

07.08.2019

Читать на русском языке

 

6 август куни махсус комиссия томонидан Давлат дастури-2019 ижроси бўйича 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишларга якун ясалди.

 

Мажлисни Сенат Раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси Содиқ Сафоев олиб борди. Унда Комиссия аъзолари, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

 

Давлат дастурида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишларида 100 та банд белгиланган. II чоракда йигирмата банддаги топшириқларни бажариш назарда тутилган. Ўрганишлар натижасида I ва II чоракларда ижроси таъминланиши белгиланган ўнта банддаги топшириқлар ҳамон бажарилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, ижроси йил давомида бажарилиши белгиланган олтита банддаги вазифалар юзасидан олиб борилаётган ишларда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги маълум бўлди. Хусусан:

  • 2019 йил 1 июнга қадар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш юзасидан Президент Фармони лойиҳаси тайёрланиши юзасидан топшириқ бажарилмаган;
  • 2019 йил 1 майга қадар аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилиниши юзасидан топшириқ бажарилмаган;
  • 2019 йил 15 февралга қадар санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар  тўғрисидаги ҳужжат қабул қилиниши назарда тутилган эди - бу топшириқ охиригача бажарилмаган.

 

Мажлисда алоҳида урғу берилган яна бир масала – ёшлар сиёсатига оид масалалар ижроси бўлди. Давлат дастури-2019 231-бандида «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш назарда тутилган. Бу мақсадга йил давомида 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратиш ва 50 мингдан ортиқ йигит-қизларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. 1 август ҳолатига 1 555 та лойиҳага 333,2 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу кўрсаткич Давлат дастури ижроси фақат 15%га бажарилганини англатади.

 

Ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги бу ва бошқа камчиликлар кескин танқид остига олиниб, уларнинг сабаблари атрофлича таҳлил этилди, шунингдек бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 
Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_