Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари қандай ташкил этилади

22.08.2019

Читать на русском языке

 

Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 21.08.2019 йилдаги 700-сон қарори).

 

Маълумот учун: жорий йилнинг апрель ойида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти ФВВ тизимига ўтказилган (10.04.2019 йилдаги ПФ-5706-сон Фармон ва ПҚ-4276-сон қарор, ҳужжатлар эълон қилинмаган, таҳр.)

 

Энг аввало, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ўз ичига отрядлар, қисмлар ва постларни олади. Отряд кўп тармоқли қутқарув ишларини: радиацион-кимёвий, тиббий-биологик, тоғда ва сувда қутқарув, ёнғин ўчириш ва бошқа турдаги ишларни бажаришга мўлжалланган. Қисмлар ва постларнинг вазифалари – ёнғинни ўчириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишлари. Улар автомобилларнинг сони ва тури билан фарқ қилади: қисмда 2 ва ундан ортиқ ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобиллар, постда – 1 та ёнғин-қутқарув автомобили.

 

Бўлинманинг тури, ходимлари таркиби ва уни ташкил этиш тартиби аҳоли пункти ёки объектга боғлиқ:

  • ҳарбий хизматчи ёки қутқарувчи мақомига эга бўлган ходимлар, ишчи-хизматчилар билан жамланган отрядлар - Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи юқори бўлган айрим шаҳарлар ва туманларда (Президентнинг қарори билан ташкил этилади).
  • ҳарбий хизматчи ходимларидан шакллантирилган қисмлар - аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ булган шаҳарларда ҳамда туманлар марказларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда;
  • қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари - аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида.

 

Бўлинмалар ва уларнинг штатлари сони муҳофаза қилинаётган ҳудуднинг (объектнинг) хусусиятидан келиб чиқиб, ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобилларнинг сонини ва турини ҳисобга олган ҳолда ФВВнинг идоравий ҳужжатлари асосида белгиланади.

 

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда  ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси (1 та қисм ва/ёки гуруҳ), бўлими (2 та ва ундан ортиқ қисм ва/ёки бўлинмалар) ёки бошқармаси (маркази) (2 та ва ундан ортиқ бўлимлар, юридик шахс мақомига эга) ташкил этилади.

 

Бўлинманинг ёнғин-қутқарув техникаларини сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун хоналари, шахсий таркибнинг жойлашуви учун хизмат хоналари, фавқулодда вазиятлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш хонаси, техник ва ёрдамчи хоналар ёнғин-қутқарув депоси (ёнғин ўчириш депоси) дейилади. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида уларнинг жойлашуви маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан ФВВ билан келишилган ҳолда, ўта муҳим объектларда ФВВ билан келишилган ҳолда лойиҳачи ташкилотлар ёки манфаатдор ташкилотлар (буюртмачилар) томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах