Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаганларда ОТМга киришда қандай имтиёзлар бўлади

27.08.2019

Читать на русском языке

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 17.08.2019 йилдаги 681-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу тоифадаги абитуриентлар асосий қабул параметрларидан ташқари тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган алоҳида квоталар бўйича ўқишга киришга ҳақли (31.05.2012 йилдаги ПҚ-1765-сон қарорга қаранг).

 

Белгиланган тартибга биноан ҳар бир ОТМга ушбу абитуриентлар учун ҳар бир таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи) бўйича бакалавриатга қабул қилиш параметрларининг 5%и миқдорида ажратилади. Бу рақам ҳар бир муайян олий таълим муассасаси бўйича тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларидаги грант ва тўлов-шартнома, шунингдек таълим шакллари бўйича кўрсаткичлари улушига мувофиқ равишда тақсимланади.

 

Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30%идан кам бўлмаган балл тўплаган шахслар имтиёзли қабул доирасида ўқишга кирган ҳисобланади. Танлов биринчи танланган ОТМ бўйича амалга оширилади. Ушбу тартибда ўқишга кира олмаган тақдирда абитуриент тўплаган баллари билан бошқа йўналишлар бўйича (рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган), бироқ умумий тартибда танловда иштирок этиши мумкин.

 

Эътибор беринг! Хизматни ўтаганлар учун белгиланган имтиёзли қабул қилиш ҳарбий, хорижий, нодавлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномалари эса улар берилган санадан бошлаб 3 йил давомида амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах