Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилди

05.09.2019

Читать на русском языке

 

Мазкур давлат бошқаруви органи космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади (30.08.2019 йилдаги ПФ-5806-сон Фармонга қаранг).

 

Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Улар мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра тегишинча вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

 

Қуйидагилар давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • космик фаолият, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • космик фаолият соҳасининг лозим даражада ривожланиши, соҳага тегишли ва у билан боғлиқ ишлар, хизмат кўрсатишнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида космик фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • космик тармоқ инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • космик фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича кадрларни, жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • стратосфера ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек ерни масофадан туриб зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаган ҳолда давлат органларига масалаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;
  • космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни космик фаолият соҳасига, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • космик ва йўлдош технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молия ресурсларининг кенг жалб этилишини таъминлаш;
  • космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.

 

Космик тармоқни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш «Ўзбеккосмос» агентлигининг Илмий-техник ва эксперт кенгашининг хулосалари асосида амалга оширилади. Унинг таркибига турли вазирлик ва идоралар, Фанлар академиясининг вакиллари, шунингдек, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги халқаро экспертлар киритилади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасининг йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилди. Унинг бўшайдиган 5 та штат бирлиги «Ўзбеккосмос» агентлигига ўтказилади. Унда жами 37 та мутахассис фаолият юритади.  

 

Жорий йил 1 ноябрга қадар манфаатдор вазирликлар биргаликда «Космик фаолият тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини, келгуси йил 1 июлга қадар 2020–2030 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқишлари лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Олег Заманов.