Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қўлда терилган 1 килограмм пахта учун - 800 сўмдан 1 200 сўмгача

12.09.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2019 йилдаги 752-сон қарори билан 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Шу йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишга қуйидаги миқдорда ҳақ тўланади:

  • машинада терилган 1 тоннаси учун - 600 000 сўм (2018 йилда – 400 000 сўм);
  • қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда - 800 сўм, иккинчи теримда - 1 200 сўм (2018 йилда – 650 дан 1 000 сўмгача);
  • терим отряди раҳбарларига ҳар ойда - 2 млн сўм;
  • тажриба пахта терим марказларининг раҳбарлари (менежерлари)га ҳар ойда - 3 млн сўм.

 

Теримчиларга ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда ҳар куни меҳнат ҳақи тўланади.

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар ўзларига бириктирилган ҳудудда пахтани қўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини белгиланганига нисбатан оширилган нархларда тўлаши мумкин. Банклар уларга йиллик 16% ставка бўйича кредитлар ажратади.

 

Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта териш машиналари хизмати харажатларининг 30%и қоплаб берилади (4.04.2019 йилдаги ПҚ-4268-сон қарорга қаранг). Компенсация қилиш механизмини 15 сентябрга қадар тасдиқлайдилар.

 

Пахта йиғим-теримида иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлганда, ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари ва хусусий бандлик агентликлари ёрдамга келади. Улар ҳокимликлар ва пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари буюртмаларига асосан қўшимча теримчиларни ихтиёрий равишда жалб этади. Ихтиёрий равишда жалб этилган ҳар бир иш билан банд бўлмаган аҳоли учун хусусий агентликларга  2 МҲМгача тўланади (ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлар бундан мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.