Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

IMEI-кодларни рўйхатга олиш: қоидалар аниқлаштирилди

23.09.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (17.09.2019 йилдаги 778-сон ВМҚ).

 

2019 йил 1 апрелдан мобиль қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш бошланди. Аниқлаштирилишича, SIM-модулли планшетлар, смартфонлар, мобиль/функционал телефонлар, портатив қурилмалар (шу жумладан чўнтакда олиб юриладиган шахсий компьютерлар), адаптерлар, WLAN роутерлар, IоТ қурилмалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютерлар, модемлар ва олиб юриладиган қурилмалар рўйхатдан ўтказилиши лозим.   

 

2019 йил 1 ноябргача мобиль алоқа операторларининг тармоқларига қурилмаларни улашда (активлаштириш) рўйхатга олиш автоматик режимда амалга оширилган, кўрсатилган санадан бошлаб – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатлари бўйича рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтказиш 1 декабрга қадар бепул бўлади, ундан кейин эса қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

  • импорт қилувчилардан – 20% БҲМ,
  • ишлаб чиқарувчилардан – 10% БҲМ,
  • жисмоний шахслардан, биринчи тармоқ ҳодисасидан кейин 30 календарь кун мобайнида рўйхатдан ўтказилганда [1], – 20% БҲМ, 30 кун ўтгач – 25% БҲМ;
  • жисмоний шахслар-норезидентлардан, 30 фаол календарь кундан ортиқ маҳаллий мобил алоқа операторининг SIM-картасидан фойдаланилганда, – 20% БҲМ (30 кундан кам ёки роумингда хорижий SIM-картадан фойдаланилганда – бепул).

 

Қурилманинг IMEI-коди битта бўлмаганда (масалан, телефон 2 та SIM-картали бўлганда), рўйхатдан ўтказиш тўлови ҳар биридан алоҳида ундирилади.

 

IMEI-кодлар маълумотлари базаси тўртта рўйхатдан иборат:

  • оқ рўйхат – рўйхатдан ўтказилган кодлар, мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишга рухсат этилади;
  • қора рўйхат – рўйхатдан ўтказилмаган кодлар, мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тақиқланади;
  • кулранг рўйхат – оқ ёки қора рўйхатларга киритилмаган, аммо мобиль алоқа операторининг тармоғида биринчи тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь кунидан кўп бўлмаган муддатга мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган мобил қурилмалар коди;
  • боғланган оқ рўйхат – клонланган ёки аниқланмаган кодлар, аммо 2019 йилнинг 1 ноябригача бўлган даврда IMEI-кодни абонентнинг телефон рақами билан боғлаган ҳолда автоматик равишда рўйхатга олинган бўлади (IMEI - MSISDN) ёхуд GSMA талабларига жавоб берадиган, бошқа қурилма билан биргаликда IMEI-кодлар маълумотлар базасига киритилган IMEI-кодли янги мобиль қурилма ҳисобланади.

 

Рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомили ариза берувчига боғлиқ. Импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилот шахсан келиб тизим операторида ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ариза берувчининг анкетасини кўриб чиқиш ва IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун 3 иш куни талаб этилади. Кейин 1 иш куни ичида ариза берувчига тўлаш учун ҳисоб тақдим этилади. Тўлов амалга оширилганидан кейин оператор ёки рўйхатга олувчи 1 иш куни ичида барча IMEI-кодларни оқ рўйхатга киритади ва  бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.

 

Жисмоний шахсларда танлаш имконияти кўпроқ – ўзи келиб мурожаат этган ҳолда, SMS ва/ёки USSD сўровлар, почта алоқаси, ЯИДХП ёки тизим оператори сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Бунда халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш фақат тизим оператори ёки рўйхатга олувчисига ўзи келиб мурожаат этиш орқали почта идентификаторининг штрих коди ва календарь штемпели бўлган конверт тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Рўйхатга олиш учун кўрсатилган мобиль қурилмалар сони божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларига (бу ерда ва бу ерда қаранг) мувофиқлиги текширилади, улар нормалардан ошган бўлса, қурилма божхона тўловлари тўлангандан сўнг рўйхатга олинади. Анкетани кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш 3 иш соати ичида амалга оширилади, 1 соат ичида тўлов учун ҳисоб тақдим этилади ва яна 1 соат ичида IMEI-кодлар оқ рўйхатга киритилади ва рўйхатга олиш тугаганлиги тўғрисида хабар берилади.   

 

Норезидентларга дастлабки тармоқ ҳодисасидан ўтган пайтидан бошлаш мобиль алоқа хизматларидан 30 календарь кун давомида фойдаланишга рухсат этилади. Норезидент мобиль алоқа операторининг SIM-картасидан 30 календарь кундан ортиқ фойдаланадиган бўлса, ўзи келиб қурилмаларининг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиши лозим.

 

Мобиль қурилмаларни сотиб олишдан олдин SMS/USSD сўров ёрдамида ёки www.uzimei.uz сайти орқали уларнинг IMEI-код мақомини текшириш, номаълум, клонлаштирилган, йўқотилган ва ўғирланган мобиль қурилмаларни аниқлаш мумкин. Рўйхатга олинган қурилмалар қайта рўйхатдан ўтказилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2019 йилдан кучга. 

Олег Заманов.

 


[1]Тармоқ ҳодисаси – мобиль қурилмани мобил алоқа операторининг тармоғига унинг абонент SIM-картасидан фойдаланган ҳолда улаш.