Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2020 йилдан “Шаффоф қурилиш” тизими ва геопортал жорий этилади

23.09.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 20.09.2019 йилдаги ПҚ-4464-сон қарорида қурилиш соҳасига АКТни кенг жорий этиш назарда тутилган.

 

1 июнга қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими жорий этилади. У марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши жараёнида қўлланилади. 2021 йил 1 январга қадар тизимни бутун мамлакат бўйлаб реал вақт режимида ишга туширадилар.

 

“Шаффоф қурилиш” тизимининг асосий вазифалари:

  • объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базасини янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;
  • объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;
  • объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
  • объектларда қурилиш жараёнларини назорат ва мониторинг қилишда уларни рўйхатга олиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш.

 

Параллел равишда 2020 йил 1 мартга қадар “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими (геопортал)ни тест режимида ишга туширишлари лозим. Портал давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва маълумотларини жамоатчиликка онлайн режимда тақдим этиш имконини беради.

 

Ахборот тизимларини жорий этиш махсус ташкил этилган бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги мувофиқлаштириш бўйича комиссия назорати остидаги “Коррупциясиз соҳа”  лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда. Унга, жумладан, “'Шаффоф қурилиш” тизимини юритиш ва қўллаб-қувватлаш юклатилди. 2020 йил 1 январдан бошлаб Марказ:

  • Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури;
  • қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурлари;
  • шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича сметаларда назарда тутилган жами харажатларнинг 0,05%и миқдорида маблағлар олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.