Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкентда 49 та ихтисослаштирилган болалар боғчалари қайта ташкил этилади

03.10.2019

Читать на русском языке

 

Ривожланишида жисмоний ва руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари оптималлаштирилади. Бу бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш учун зарур (30.09.2019 йилдаги 826-сон ВМҚга қаранг).

 

Хусусан, пойтахтдаги 49 та давлат ихтисослаштирилган (логопедик, ортопедик, санатория ва бошқалар) мактабгача таълим ташкилотларини 18 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган, 31 тасини эса – умумий типдаги болалар боғчаларига қайта ташкил этилади.

 

Қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг амалдаги штат бўйича ходимлар сони ва ушбу ташкилотларни сақлаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори сақлаб қолинади. Оптималлаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар кўп тармоқли ихтисослаштирилган болалар боғчалари учун тиббий асбоб-ускуналар, коррекция воситалари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар харид қилишга йўналтирилади.

 

Тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан берилган хулоса асосида қабул қилинган тарбияланувчиларнинг тақдири коррекция-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижаларига боғлиқ бўлади. Улар кўп тармоқли ташкилотларга ўтказилади ёки умумий типдаги болалар боғчаларида қолдирилади. Кейинчалик болалар умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларига маъмурий регламентга мувофиқ қабул қилинади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.