Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

ИИБ ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига – имтиёзли квартиралар

18.10.2019

Читать на русском языке

 

Инвестор ва тадбиркорлик субъектларига кўп квартирали уйларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш учун ИИВ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектлари берилади (11.10.2019 йилдаги 865-сон ВМҚга қаранг).

 

Уйларнинг кўпчилиги пойтахтда, бир қисми – Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Наманган ва Хоразм вилоятларида жойлашган. Қурилиш тўғрисидаги шартномалар ИИВда ташкил этиладиган комиссия томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) натижалари асосида тузилади. Қурилган уйлардаги квартиралар майдони (биринчи қаватидан ташқари) 2 хонали квартиралар учун — камида 80 кв.метр, 3 хонали квартиралар учун — 100 кв.метр ва 4 хонали квартиралар учун — 120 кв.метр бўлиши лозим.  

 

Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга квартиралар имтиёзли шартларда арзон нархларда сотилади. ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда 5 йилдан ошмаган муддатга фоизсиз қарз берилиши мумкин.

 

Қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми имтиёзли шартларда сотиб олинади ва ИИВнинг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2019 йилдан кучга киради.

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах