Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Алкоголь маҳсулотларини органолептик баҳолаш қандай ўтказилади

13.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 йилдаги 1039-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси (кейинги ўринларда - Республика дегустация комиссияси) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

                                                 

Комиссия, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқариладиган истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ишларини олиб боради.

 

Маълумот учун: органолептик баҳолаш - инсон сезги аъзоларининг ўрганилаётган объект сифатидаги маҳсулот хусусиятларига бўлган жавоб реакцияси, яъни инсон сезги аъзолари ёрдамида – кўриш, ҳид билиш, таъм сезиш, ушлаб кўриш орқали маҳсулот сифатини (ҳиди, таъми, ранги ва бошқаларни) текширишдан иборатдир. 

 

Комиссияни Агентлик томонидан тайинланган Раис бошқариши белгиланган. Комиссия Агентлик директори билан келишилган ҳолда раис томонидан ҳар 3 йилда вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан шакллантирилади, хусусан:

  • Агентликдан (3 нафар вакил);
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (2 нафар вакил);
  • «Ўзстандарт» агентлиги (2 нафар вакил);
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги (2 нафар вакил);
  • алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (2 нафар вакил);
  • Тошкент кимё-технология институти (2 нафар вакил).

 

Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотларида камида уч нафар аъзодан иборат бўлган дегустация гуруҳи тузилади. Ушбу гуруҳ Комиссиянинг камида 1 нафар вакили иштирокида истеъмол этил спирти ва алкоголь ичимликлар намуналарини, уларни кейинчалик сифатини органолептик баҳолашга тақдим қилиш учун танлайди.

 

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини, шунингдек қайтадан ишлаб чиқаришга қўйилган ва таркиби ўзгартирилган маҳсулотларнинг сифатини органолептик баҳолаш;
  • импорт ва экспорт қилинадиган, шунингдек экспортга, республика ва халқаро кўргазма-ярмаркалар ва танловларга намойиш этиш учун етказиб бериладиган алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш;
  • назорат қилувчи органлар ва истеъмолчилар томонидан тақдим этилган этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини, шунингдек истеъмолчилар, назорат қилувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида маҳсулот сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда сифатини органолептик баҳолаш;
  • асосий маҳсулотлар, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дегустация баҳоси бўйича ягона амалиётни шакллантириш;
  • ўрганиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида маҳсулот сифатини баҳолаш бўйича йиғилишларга қатнашиш;
  • ташкилотларнинг дегустация гуруҳларига услубий ёрдам кўрсатиш;
  • экспертларни халқаро, минтақавий ва бошқа маҳсулот танловларида иштирок этишга тавсия қилиш;
  • маҳсулотлар сифатини ошириш ва ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларга риоя этишга йўналтирилган дегустация натижалари тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилиб, дегустацияга тақдим қилинган алкоголь маҳсулотларини таҳлил қилиш;
  • хом ашё сифати, виночилик маҳсулотлари, истеъмол этил спирти ва алкоголь ичимликлар ишлаб чиқаришда купажнинг таркиби тўғрисида хулоса бериш;
  • тажрибавий экспериментал маҳсулотлар намуналарини ва янги номдаги тасдиқланган маҳсулотларни органолептик баҳолашни амалга ошириш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

 

Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш натижалари ҳақида хабар беришга;
  • алкоголь маҳсулотлари истеъмолчиларини ОАВ орқали ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилишга;
  • ташкилотларга дегустация натижалари бўйича баённома нусхасини тақдим этишга.

 

Комиссия фаолиятини ташкил этиш схемаси бу ерда.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган, Республика дегустация комиссияси тўғрисидаги низом 1.02.2020 йилдан кучга киради.      

 

Анвар Иркаходжаев.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах