Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Нотариал палатанинг мақоми, тузилмаси ва молиялаштириш манбалари белгиланди

10.02.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 54-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 9.09.2019 йилдаги ПФ-5816-сон Фармонида Нотариал палата ташкил этилиши ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланиши назарда тутилган. Шунингдек 14.01.2020 йилдаги ЎРҚ-602-сон Қонун (3-модда) билан «Нотариат тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Нотариал палата мақомига кўра хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Бунда давлат нотариал идораси нотариуси ихтиёрийлик асосида ушбу палата аъзоси бўлиши мумкин.

 

Нотариал палата нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида иш юритади. Палата Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.

 

Нотариал палата Конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қарор билан тасдиқланган Нотариал палатанинг ташкилий тузилмаси қуйидаги кўринишга эга:

 

Нотариал палатанинг ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция ушбу палатанинг юқори органи, Бошқарув – ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси – молиявий назорат органи ҳисобланади. Нотариал палатанинг раиси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан сайланган бошқарув аъзолари орасидан 5 йил муддатга сайланади.

 

Маълумот учун: 2019 йил 28 декабрда ўтказилган муассислар йиғилишида Нотариал палатани ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган, Устави тасдиқланган, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси аъзолари сайланган. Самарқанддаги 8-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Дилшод Рустамович Ашуров палата раиси этиб сайланган.  

 

Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Нотариал палатани давлат рўйхатидан ўтказади. Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишли адлия органларининг биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

 

Моддий-техник базани шакллантириш, шу жумладан компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, мебель ҳамда автотранспорт воситалари сотиб олиш учун маблағлар ҳудудий адлия органлари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2010 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 104-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божининг суммалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомнинг 10-банди 10- кичик бандига мувофиқ ундириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўлов.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.02.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Анвар Иркаходжаев.