Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Шаҳарсозлик, қимматбаҳо металлар ва регламент бўйича ўтказилмаган тантаналар учун жарима

Шаҳарсозлик, қимматбаҳо металлар ва регламент бўйича ўтказилмаган тантаналар учун жарима

26.02.2020

Читать на русском языке

Қонунчилик палатаси йиғилишида 25 февраль куни депутатлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Шаҳарсозлик кодексини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси масалалардан бири бўлди.

 

Амалдаги кодекс мазмунан эскирган бўлиб, унда шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг замонавий механизмлари кўзда тутилмаган. Кодекснинг янги таҳрири шаҳарсозлик фаолияти соҳасига оид қарорларни муҳокама ва қабул қилиш, лойиҳа ҳужжатларининг экспертизасини амалга ошириш, соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш, лицензиялаш, фаолиятнинг молиявий таъминоти, суғурталаш ҳамда шаффофликни таъминлашни назарда тутувчи янги боблар билан тўлдирилган.

 

“Аҳоли пункти”, “шаҳар”, “шаҳарча” ва “қишлоқ (овул)”,  “урбанизация” объектлар турлари, “ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, каби тушунчалар, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа иборалар билан бойитилган. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ишлаб чиқилишининг тартиби ҳамда уларнинг йўналишлари аниқ белгилаб берилади.

 

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилинаётган қарорларни муҳокама қилишда фуқаролар фикрларини ҳар томонлама ўрганишни таъминловчи янги моддаларнинг киритилиши аниқ ҳудудда ижтимоий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлайди, атроф-муҳит муҳофазаси ва инсонларнинг соғлигини асрашга замин яратади.

 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланди.

 

«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

 

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонун фақат реализация қилишга мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалашга бағишланган бўлиб, ушбу соҳани тўлиқ қамраб олмаган. Қонун лойиҳасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олишга доир чора-тадбирлар белгиланган,  аффинаж фаолияти, қимматбаҳо буюмларни синовдан ўтказиш ва тамғалаш билан шуғулланиш ҳуқуқий асоси яратилган, давлат органларининг ваколатлари,  қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи белгиланди. Белгиланишича,  қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳам давлат мулкида, ҳам юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлиши мумкин. Қимматбаҳо металларнинг товар-хом ашё биржаси орқали ҳам эркин реализация қилиш йўлга қўйилмоқда.

 

Ушбу соҳада давлат органларининг ваколатлари белгиланди, бу ноқонуний фаолиятга чек қўйиш, истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Лойиҳа билан қимматбаҳо металларни синовдан ўтказиш ва тамғалашни соддалаштириш назарда тутилган.

 

Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Ҳужжат Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда. Чунончи, ушбу тартибни мазкур тадбирларни ўтказувчи шахс томонидан бузиш — БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан бу тартибнинг бузилиши эса, БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда мазкур шахсга БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солинади.

 

Шунингдек, “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ушбу қонун лойиҳаси Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашда маҳалла институтини мутлақо янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу ўзига хос институтнинг мавқеини янада ошириш, шунингдек  маҳалла тизими ходимлари фаолияти жамиятда муҳим аҳамиятга эгалигини инобатга олиб, мазкур лойиҳа билан 22 март санасини Маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_