Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси уставини ратификация қилди

11.03.2020

Читать на русском языке

 

2.03.2020 йилдаги «Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ-605-сон Қонун эълон қилинди.

 

Халқаро хусусий ҳуқуқ (ХХҲ) – фуқаролик, меҳнат ҳамда чет эл юридик ва жисмоний шахслари иштирокидаги хусусий ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган миллий қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар нормалари ҳамда анъаналар жамлиги.

 

Устав ГФР, Австрия, Бельгия, Дания, Испания, Финляндия, Франция, Италия, Япония, Люксембург, Норвегия, Нидерландия, Португалия, Буюк Британия, Швеция ва Швейцария ҳукуматлари томонидан 1951 йилда қабул қилинган, 1995 йил 15 июлда кучга кирган. Асосий вазифаси ХХҲ нормаларини унификация қилишдан иборат бўлган Гаага конференциясига бугунги кунда 82 давлат ва иқтисодий интеграция бўйича минтақавий ташкилот сифатида Европа Иттифоқи аъзо ҳисобланади.  

 

Конференция фаолияти юзасидан умумий ва сиёсий ишлар бўйича кенгаш масъул ҳисобланади, у барча аъзолардан ташкил топган, йиғилишлар ҳар йили ўтказилади. Кенгаш конференция кун тартибига киритиладиган барча таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича қабул қилиниши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилашга ҳақли.

 

Кенгаш доимий бюро орқали фаолият юритади, у бош котиб ва тўртта (ёки ундан кўп) котиблардан таркиб топган, ўз йиғилишларини Гаагада ўтказади. Унинг вазифалари Гаага конференцияси сессиялари, кенгаш йиғилишларини ташкиллаштириш, турли махсус комиссияларни ташкил этиш, котибият ишини йўлга қўйиш ва унинг вазифаларини бажаришига кўмаклашишдан иборат. Конференция аъзолари ва доимий бюро ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир аъзо давлатнинг ҳукумати томонидан миллий орган (аъзо ташкилотлар – алоқа органи) тайинланади. Бюро улар билан алоқа юритади ва ёзишмаларни амалга оширади.

 

Конференциянинг навбатдаги сессиялари асосан, ҳар тўрт йилда ўтказилади. Зарурат бўлганда, кенгаш доимий ҳукумат қўмитаси билан маслаҳатлашганидан кейин Нидерландия ҳукуматидан конференцияни навбатдан ташқари сессияга чақиришни сўрайди. Конференция аъзолари билан маслаҳатлашилгандан кейин Нидерландия ҳукумати доимий комиссияси томонидан дипломатик сессия санаси белгиланади. У 1897 йилда ХХҲни кодификациялашга кўмаклашиш учун таъсис этилган.

 

Ўзбекистоннинг Гаага конфренциясига аъзо бўлиши жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқ тизимини янада ривожлантириш, давлат фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини хорижда ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги манфаатларини илгари суриш ва жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашишини янада чуқурлаштириш имконини беради, деб хабар қилинади Сенат сайтида.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 3.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.